ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best realtor” Пойтахт Минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

20/11/2019

Савдога “QIBRAY KIMYO” МЧЖ нинг 2019 йил 15 ноябрдаги №66-сонли буюртманомасига асосан, “QIBRAY KIMYO” МЧЖга тегишли Бошланғич нарҳи –322 520 000 сўм бўлган, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Чинобод МФЙ худудида жойлашган, ер майдони 0,26 гада жойлашган Бостирма майдони-98,44 кв.м хамда Омборхона майдони-549,45 кв.м бўлган бино иншоатлари қўйилмоқда. Аукцион савдоси 2019 йил 20 декабр куни соат 14:00да бўлиб ўтади. Аризалар расмий иш кунлари соат 10:00 дан 18:00 гача қабул қилинади (соат 13:00 дан 14:00 гача тушлик). Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2019 йил 19 декабр куни 16:00 да тўхтатилади. Юқоридаги мулк 2019 йил 20 декабр куни савдода сотилмаган тақдирда такрорий аукцион савдолари 2020 йил 06 январ хамда 2020 йил 21 январ куни соат 14:00да бўлиб ўтади. Такрорий савдо кунлари учун аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2020 йил 06 январдаги савдо учун Аризалар 2020 йил 03 январ куни соат 16:00, 2020 йил 21 январдаги савдо учун аризалар қабул қилиш 2020 йил 20 январ куни соат 16:00да тўхтатилади Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Ғолиб харидорга шартномага мувофиқ сотиб олиш тўловларини тўлаш юклатилади. Талабгорлар мулк бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖнинг АТБ “Kapitalbank” Тошкент шаҳар филиалидаги қуйидаги хисоб рақамига тўлашлари шарт: 20208000500433601001, МФО: 00445, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Тошкент шахар, Миробод тумани. Истиқбол кўчаси, 34-уй, Телефон (97) 718-84-48. Расмий сайтмиз: www.emulk.uz, электрон почтамиз: emulkuz@mail.ru. Лицензия RR-0225.