“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти
- BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
“Best Realtor” МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!
Савдога «SAMARQAND DORI-DARMON» АЖ бошқарувининг 21.11.2019 йилдаги RВ-10/403 сонли буюртманомасига асосан, «SAMARQAND DORI-DARMON» АЖга қарашли қуйидаги мулклар бошланғич баҳолари 20% арзонлаштирилган ҳолда такроран қўйилмоқда: 1) Нуробод шаҳри Мустақиллик кўчаси 6-уйда жойлашган, умумий майдони 1077,35 кв.м., қурилиш тагидаги майдони 456,95 кв.м., фойдали майдони 1134,49 кв.м.ни ташкил этган 20-сонли марказий дорихона биноси (ер майдонисиз), бошланғич баҳоси 775 226 400 сўм; 2) Каттақўрғон тумани Пайшанба шаҳарчаси А.Навоий кўчаси 56-уйда жойлашган, 16-сонли марказий дорихона биноларининг умумий майдони 270,0 кв.м., қурилиш тагидаги майдони 269,74 кв.м., фойдали майдони 257,18 кв.м.ни ташкил этган қисми (0002 литердаги навбатчи дорихона, 0003 литердаги дори тайёрлаш биноси, 0004 литердаги ҳаммом биноси, 0005 литердаги хожатхона ва 0006 литердаги айвон) (ер майдонисиз), бошланғич баҳоси 389 120 000 сўм. Савдо 2019 йил 10 декабр куни соат 11:00 да савдо ташкилотчиси жойлашган, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уйда бўлиб ўтади. Аукцион савдосида иштирок этиш учун буюртмалар хабарнома матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10:00 дан 17:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2019 йил 9 декабр куни соат 18:00. Юқоридаги кўрсатилган мулклар 2019 йилнинг 10 декабр куни ўтказиладиган аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, мазкур мулклар юзасидан такрорий аукцион савдолари 2019 йилнинг 25 декабр кунлари соат 11:00да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уйда бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий аукцион савдосида иштирок этиш учун талбгорлардан буюртмаларни қабул қилиш савдо санасидан бир кун олдин соат 18.00 да(13.00 дан 14.00 гача тушлик) тўхтатилади. Аукцион савдоси натижалари савдо ўтказилган манзилда савдо ўтказилгандан сўнг эълон қилинади. Ушбу мулклар ҳамда уларга тегишли ҳужжатлар билан сутувчи вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Мулк сотувчисининг манзили: Пастдарғом тумани Дўстлик массиви Ертешар кўчаси 1-уй. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Аукцион савдоси натижалари савдо ўтказилган манзилда савдо ўтказилгандан сўнг эълон қилинади. Савдо натижасига кўра савдо ғолибига 10 кун муддатда сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш ҳамда шартнома шартларига кўра тўловларни амалга ошириш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар мулк бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “Best Realtor” МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиалининг АТИБ “Ипотека банк” Кўксарой филиалидаги 20208000400433601008 (МФО:00262, СТИР:303179580) рақамли ҳисоб рақамига тўлашлари шарт. Савдо ташкилотчиси жойлашган ва савдода иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уй. Тел: (+99893) 331-70-80, (+99890)212-60-01. Расмий сайтимиз: www.emulk.uz, электрон почта манзили: best.samarqand@inbox.uz, Лицензия: RR-0225.