eMulk
“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти
- BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
Ko’rsatiladigan xizmatlar
Ko’rsatiladigan xizmatlar
I-хизмат тури: Кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик.
(Кўчмас мулк объектларига ва уларга бўлган ҳуқуқларга доир битимларни тузиш чоғидаги воситачилик (кўчмас мулкнинг олди-сотдиси, ижараси, гарови, айирбошланиши, ҳадя этилиши, рентаси, кўчмас мулкдан текин фойдаланилиши ва умрбод таъминлаш шарти билан уй-жойни (квартирани) бошқа шахсга бериш билан боғлиқ ҳаракатлар) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда буюртмачи билан тузилган риэлторлик хизматлари кўрсатиш шартномаси асосида риэлторлик ташкилоти томонидан амалга оширилади.)
II-хизмат тури: Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш.
(Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш савдони ўтказиш тўғрисидаги ва унинг якунлари ҳақидаги хабарномаларни тайёрлаш ҳамда эълон қилишни, савдога қўйилаётган кўчмас мулк объектларини реклама қилишни, савдода иштирок этиш учун буюртманомаларни қабул қилиш ва ҳисобга олишни, закалат тўғрисида келишувлар тузишни, савдони ўтказишни, ўтказилган савдо якунларига доир баённомани расмийлаштиришни, сотувчилар ва сотиб олувчилар ўртасидаги ҳисоб-китоб учун шарт-шароитлар яратишни ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа хизматларни ўз ичига олади.)
III-хизмат тури: Кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш.
(Кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш бўйича фаолият риэлторлик ташкилотига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилган кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш шартномаси асосида берилган кўчмас мулк объектларини риэлторлик ташкилоти томонидан ўз номидан ҳақ эвазига муайян муддат давомида бошқарув муассисининг ёки у кўрсатган шахснинг (фойда олувчининг) манфаатларини кўзлаб бошқаришнинг амалга оширилишидир. Кўчмас мулк объектларини ишончли бошқариш бўйича фаолиятни амалга ошириш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланади.)
IV-хизмат тури: Кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари.
(Кўчмас мулк бозорида ахборот ва маслаҳат хизматлари буюртмачини кўчмас мулк объектлари ва уларга бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги, кўчмас мулк бозори ва унинг иштирокчилари ҳолатини таҳлил этиш ҳамда прогноз қилиш ҳақидаги, мазкур бозорнинг конъюнктураси, кўчмас мулк бозори соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги ахборот билан таъминлашни, шунингдек кўчмас мулк объектлари рекламасининг тарқатилишини ташкил этишни, битим тарафларини танлаш бўйича тавсияларни ўз ичига олади.)