ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

«Best realtor» МЧЖ Тошкент минтақавий филиали оферта усулидаги ким ошди савдоларига таклиф этади!

08/07/2019

Оферта усулидаги ким ошди савдосига Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2017 йил 8 сентябрдаги 1103-17001/668-сонли хал қилув қарорига асосан банкрот деб эътироф этилган “S.SEGIZBOYEV MUQOBIL”ММТП тугатиш бошқарувчисиниг 2019 йил 01 июлдаги №01-сонли буюртма хатига асосан, қуйидаги кўчмас мулк объекти қўйилмоқда: - Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, С.Сегизбоев массиви, “Хосилдор”МФЙ манзилидаги умумий майдони 1,19 га ер участкасида жойлашган бино ва иншоотлар, бошланғич баҳоси-382 000 000 сўм; Ким ошди савдоси мулкнинг бошланғич нархига нисбатан ўтказилади, бунда таклиф қилинадиган нарх бошланғич нархдан кам бўлмаслиги лозим. Оферта усулидаги ким ошди савдоси 2019 йил 29 июл куни соат 10.00 да ўтказилади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 10.00дан 16.00гача қабул қилинади (13.00дан 14.00гача тушлик вақти). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2019 йил 19 июл куни соат 18.00. Юқоридаги кўчмас мулкларга қизиқиш билдирган талабгорлар бевосита тугатиш бошқаруви вакили иштирокида жойига чиқиб танишлари мумкин. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - мулкни сотиб олиш нархи кўрсатилган таклиф мухрланган ёпиқ конверда; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Пойтахт минтақавий филиалининг АТБ “Kapitalbank” Тошкент шаҳар филиалидаги қуйидаги хисоб рақамига тўлашлари шарт: 20208000500433601001, МФО: 00445, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган ва савдода иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 25-уй. Телефон: (99895) 144-66-55, сайт: www.emulk.uz, электрон почта:emulkuz@mail.ru. Лицензия RR-0225.