ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

«Best realtor» МЧЖ Тошкент минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

08/10/2019

Аукцион савдосига Ўзэлектротерм АЖ филиалининг 2019 йил 07 октябрдаги №01/81-сонли буюртма хатига асосан, жамият балансидаги Наманган вилояти, Наманган шахри, Оромгох дахасида жойлашган, умумий майдони 761,33 кв.м., «Даволаниш маскани бино ва иншоотлари», 637 000 000 сўм бошланғич баҳоси қўйилмоқда. Аукцион савдоси 2019 йил 11 ноябр куни соат 11.00дан бошлаб ўтказилади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 10.00дан 16.00гача қабул қилинади (13.00дан 14.00гача тушлик вақти). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2019 йил 08 ноябр куни соат 18.00. Юқоридаги кўчмас мулк объектлари 2019 йил 11 ноябр куни бўлиб ўтадиган аукцион савдосида сотилмаган тақдирда 2019 йил 26 ноябр ва 11 декабр кунлари соат 11.00да такрорий савдолари бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий савдолар учун буюртмаларни қабул қилиш такрорий савдо кунларидан бир кун олдин 18.00 да тўхтатилади.. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Пойтахт минтақавий филиалининг АТБ “Kapitalbank” Тошкент шаҳар филиалидаги қуйидаги хисоб рақамига тўлашлари шарт: 20208000500433601001, МФО: 00445, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган ва савдода иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 55-уй. Телефон: (99895) 144-66-55, сайт: www.emulk.uz, электрон почта:emulkuz@mail.ru Лицензия RR-0225.