Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
- +998 95 515 60 29
- +998 93 573 45 45
“Best Realtor” МЧЖ Самарқанд минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!
Аукцион савдосига, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг 2017 йил 26 июлдаги 19-Па, 27 июлдаги 20-Па, 03 августдаги 21-Па ва 2018 йил 16 февралдаги 10-Па-сонли буйруқларига ҳамда Аукцион савдосини ўтказиш комиссиясининг 2018 йил 30 майдаги 26/А, 27, 28, 29-сонли баённомаларига асосан қуйидаги манзиллардан якка тартибда уй-жой қуриш (деҳқон хўжалиги юритиш) учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи такроран қўйилмоқда. 1. Самарқанд вилояти Нарпай тумани “Янгиариқ” маҳалласи “Бўстон” массиви ҳудудида жойлашган, ҳар бирининг сатҳи 400,0 кв.м. дан иборат, 2, 7, 8, 10, 11, 14, 16, 17, 18, 19, 20, 23, 24, 25, 26, 28, 29, 30, 31, 33, 34, 35, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 46, 47, 48, 50, 51, 52, 53, 54, 55, 56, 59, 60, 61, 62, 63, 65, 67, 68, 69, 70, 74, 79, 82, 83, 85, 86, 90, 96, 98, 101, 103, 105, 106, 107, 108, 112, 113, 114, 119, 120, 121, 122, 123, 126, 127, 128, 129, 130, 134, 135, 136, 138, 139, 140, 141, 142, 143, 150, 151, 152, 153, 159, 160, 161, 162, 163, 171, 172, 173, 174, 177, 181, 182, 183, 184, 185, 189, 190, 191, 192, 193, 194, 195, 196, 197, 198, 201, 203, 204, 205, 206, 207, 208, 209, 210, 211, 212, 213, 214, 215, 216, 217, 218, 219, 220, 221, 222, 223, 224, 225, 226, 227, 228, 229, 231, 232, 233, 234, 235, 236, 237, 238, 239, 240, 241, 242, 243, 244, 245, 246, 247, 248, 249, 250, 251, 252, 253, 254, 255, 256, 257, 258, 259, 260, 261, 262, 263, 264, 265, 266, 267, 268, 269, 270, 271, 272, 273 ва 274-рақамли, жами 187 та ер участкалари. Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси- 609 280 сўм; 2. Самарқанд вилояти Жомбой тумани “Оқ олтин” массиви, “Кангли” ҚФЙ, Хитойпоён қишлоғи ҳудудида жойлашган, ҳар бирининг сатҳи 600,0 кв.м.дан иборат 4 ва 8-рақамли, жами 2 та ер участкалари. Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси – 662 172 сўм; 3. Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани “Санчиқул” ҚФЙ, “Элбек” МФЙ ҳудудида жойлашган, сатҳи 600,0 кв.м.дан иборат 335-рақамли, 1 та ер участкаси. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси – 1 005 312 сўм; 4. Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани “Олтиқаҳрамон” МФЙ, “Қаермасой” массивидаги 304-контурда жойлашган, ҳар бирининг сатҳи 400,0 кв.м.дан иборат 5, 7, 12, 16, 19, 32, 33, 38 ва 44-рақамли, жами 9 та ер участкалари. Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси – 670 208 сўм; Аукцион савдоси 2018 йил 14 август куни Самарқанд шаҳар Кўксарой майдони, 1-уйдаги бино мажлислар залида соат 11:00 да бўлиб ўтади. Аукционда иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2018 йил 13 август куни соат 18:00. Савдога қўйилган ер участкалари билан тегишли туман ҳокимлигининг вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Аукцион савдосида иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш мазкур хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача Савдо ташкилотчиси жойлашган манзилда қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик вақти). Мазкур ер участкалари 2018 йил 14 август куни ўтказиладиган очиқ аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, ер участкаларининг такрорий аукцион савдолари 2018 йилнинг 29 август, 14 сентябр, 03 ва 19 октябр, 06 ва 22 ноябр, 07 ва 25 декабр ҳамда 2019 йилнинг 09 ва 25 январ, 08 ва 26 феврал, 13 ва 28 март, 12 ва 30 апрел, 16 ва 31 май, 14 ва 28 июн, 15 ва 31 июл, 15 ва 30 август, 16 ва 30 сентябр, 15 ва 30 октябр, 14 ва 29 ноябр, 13 ва 30 декабр Савдо ташкилотчиси жойлашган Самарқанд шаҳар Кўксарой майдони,1-уйдаги бино мажлислар залида соат 11:00 да ўтказилишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий аукцион савдоларида иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомалар расмий иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача Савдо ташкилотчиси жойлашган манзилда қабул қилинади. Такрорий аукцион савдоларида иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш савдо санасидан бир кун олдин соат 18:00 да тўхтатилади. Аукцион савдосида қатнашиш учун талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан, 1 ва 3-бандларда кўрсатилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бошланғич баҳосининг 50 (эллик) фоизидан кам бўлмаган миқдорда, 2 ва 4-бандларда кўрсатилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бошланғич баҳосининг 100 (бир юз) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “Best Realtor” МЧЖ Самарқанд минтақавий филиалининг “Ипотека банк” АТИБ “Кўксарой” филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 20208000400433601008, МФО:00262, СТИР:303179580. Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида ер участкасига бўлган хуқуқни реализация қилиш шартномасини имзолаш мажбурияти юклатилади. Аукцион савдосида қатнашиш учун Савдо ташкилотчиси ва талабгор ўртасида закалат тўғрисидаги келишув имзоланади, шундан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдоси ўтказиш тўғрисидаги хаборномада бегиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукцион савдосида қатнашишга буюртманомани тақдим этади. - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - паспорт нусхаси; - Хорижий юридик шахслар - уларнинг уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси; - Хорижий фуқаролар- чет давлат миллий ёки дипломатик паспорти; - Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар - яшаш гувоҳномаси нусхаси; - Аукцион савдоси ўтказилиши тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат пули тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси; - СТИР(солиқ тўловчининг идентификация рақами) гувоҳномаси нусхаси. Савдо ташкилотчисининг манзили: Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 1-уй (Бизнез маркази биноси). Телефон: (+99893) 331-70-80, (+99890) 212-60-01. Расмий сайтимиз: www.emulk.uz., электрон почта: bestsamarqand@inbox.uz, Лицензия: RR-0225.