Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
- +998 95 515 60 29
- +998 93 573 45 45
“Best realtor” МЧЖ Пойтахт минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!
Савдога АТ “XALQ BANKI” Сергели филиалининг 2018 йил 10 июлдаги №13/76-сонли буюртманомасига асосан, АТ “XALQ BANKI” Сергели филиалига тегишли қуйидаги кўчмас мулклар қўйилмоқда: 1. Тошкент шахар, Сергели тумани, Спутник-17-мавзеси, 9-уйда жойлашган, майдони 109,0 кв.м. бўлган 380-сонли касса, бошланғич нархи – 366 240 000 сўм; 2. Тошкент шахар, Сергели тумани, Сергели-7 мавзеси, 30-уйда жойлашган, майдони 36,0 кв.м. бўлган 523-сонли касса, бошланғич нархи – 161 280 000 сўм; 3. Тошкент шахар, Сергели тумани, Сергели-2 мавзеси, 35-уйда жойлашган майдони 27,0 кв.м. бўлган 704-сонли касса, бошланғич нархи – 177 000 000 сўм; 4. Тошкент шахар, Сергели тумани, Чоштепа кўчаси, 95-уйда жойлашган, майдони 27,0 кв.м. бўлган 313-сонли касса, бошланғич нархи – 80 000 000 сўм; 5. Тошкент шахар Сергели тумани Қўйлиқ-7 мавзеси, “Жомий” МФЙ биноси қошида жойлашган, майдони 19 кв.м. бўлган 453-сонли касса, бошланғич нархи – 109 600 000 сўм. Аукцион савдоси 2018 йилнинг 14 август куни соат 14:00да бўлиб ўтади. Савдода иштирок этиш учун буюртмалар расмий иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 10 август соат 18:00. Юқоридаги кўчмас мулклар 2018 йил 14 августдаги савдода сотилмаган тақдирда такрорий аукцион савдолари 2018 йил 24 август 2018 йил 07 сентябр ҳамда 2018 йил 21 сентябр кунлари соат 14:00да бўлиб ўтади. Такрорий савдо кунлари учун буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 24 августдаги аукцион учун 2018 йил 22 август, 2018 йил 07 сентябрдаги аукцион учун 2018 йил 05 сентябр хамда 2018 йил 21 сентябрдаги аукцион учун 2018 йил 19 сентябр куни – соат 18:00да тўхтатилади. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар таққим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш ҳамда ушбу шартномага мувофиқ сотиб олиш тўловларини тўлаш мажбуриятлари юклатилади. Талабгорлар савдода иштирок этиш учун кўчмас мулк бошланғич нархининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишуви асосида “Best realtor” МЧЖ нинг қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари лозим: “Kapitalbank” АТБ Тошкент шаҳар филиали, ҳ/р: 20208000500433601001, МФО: 00445, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Тошкент шахар, Миробод тумани. Истиқбол кўчаси, 34-уй, Телефон (97) 718-84-48. Веб сайт: www.emulk.uz. електрон почта: emulkuz@mfil.ru. Лицензия: RR-0225