ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

10/05/2018

Аукцион савдосига ТИФ “Миллийбанк” Қорақалпоқ бўлимининг 04.05.2018 йилдаги ТҚ3618/16-сонли буюртма хатига асосан, унга тегишли Қорақалпоғистон Республикаси, Тахиаташ тумани, Жайхун МФЙ, Аллакоз кўчасида жойлашган умумий овқатланиш ва кафе биноси қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 131 589 811 сўм. Аукцион савдолари 2018 йилнинг 11 июн куни соат 15.00да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 08 июн соат 18.00. Юқоридаги кўчмас мулк объекти 2018 йил 11 июн куни бўлиб ўтадиган аукцион савдосида сотилмаган тақдирда 2018 йил 18, 25 июн ва 02, 09, 16, 23, 30 июл кунлари соат 15:00да такрорий савдолари бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2018 йил 18 июндаги такрорий савдо учун 2018 йил 15 июн, 2018 йил 25 июндаги такрорий савдо учун 2018 йил 22 июн, 2018 йил 02 июлдаги такрорий савдо учун 2018 йил 29 июн, 2018 йил 09 июлдаги такрорий савдо учун 2018 йил 06 июл, 2018 йил 16 июлдаги такрорий савдо учун 2018 йил 13 июл, 2018 йил 23 июлдаги такрорий савдо учун 2018 йил 20 июл, 2018 йил 30 июлдаги такрорий савдо учун 2018 йил 27 июл кунлари соат 18.00да тўхтатилади. Аукцион савдосига қўйилган мулклар билан сотувчи ташкилот вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: – юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек, тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; – жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; – аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб-рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиалининг “Туранбанк” АКБ Нукус филиалидаги ҳисоб-рақамига тўлашлари шарт :20208000700433601014.МФО 00585, СТИР 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, А.Темур кўчаси 122-“а” уй. Телефон: (998 90) 577-23-90. www.emulk.uz, bestrealtor@inbox.uz. Лицензия: RR-0225.