Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
- +998 95 515 60 29
- +998 93 573 45 45
“Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!
1. Савдога “NAVOIY AGROSERVIS MTP” МЧЖ нинг 18.12.2019 йилдаги 188-сонли буюртма хатига асосан Навоий вилоят Навбахор туман Мирзо Улуғбек махалласи худудида жойлашган, умумий ер майдони-1700,0 кв.м., қурилиш ости майдони-413,1 кв.м., фойдали майдони-125,4 кв.м, ёрдамчи майдони-218,7 кв.м., умумий фойдали майдони-344,1 кв.м. бўлган 0001-литерда белгиланган 5 та хонадан иборат “Омборхона” биноси қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 35 910 000 сўм. Аукцион савдоси 2020 йилнинг 20 январ куни соат 11:00да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2020 йил 17 январ соат 16:00. Юқоридаги кўчмас мулк 2020 йил 20 январдаги савдода сотилмаган тақдирда такрорий аукцион савдоси 2020 йил 3 феврал куни соат 11:00да бўлиб ўтади. Такрорий савдо куни учун буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2020 йил 31 январ куни соат –16:00да тўхтатилади. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 20 (йигирма) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Ғолиб харидорга олти-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб келишилган муддатда мулк учун тўловни тўлиқ амалга ошириш юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиалининг АТБ “Микрокредит банк” Навоий филиалидаги қуйидаги хисоб-рақамига тўлашлари шарт: Х/Р: 2020 8000 2004 3360 1016. МФО: 00198, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Навоий шаҳар, Жасорат кўчаси, 22-уй ёни, Телефон: (+99897) 795-14,41, (+99897) 377-17-15. Расмий сайтмиз: www.emulk.uz, электрон почтамиз: best.navoiy@inbox.uz. Лицензия RR-0225.