ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

03/12/2018

Савдога “Qizilqumsement” акциядорлик жамиятининг 29.11.2018 йилдаги IA-06-40/2603-сонли буюртма хатига асосан, Навоий вилояти, Навбахор туман Сармиш ширкат хўжалиги Зим массиви худудида жойлашган, умумий ер майдони-40000,0 кв.м., қурилиш майдони-5152,05 кв.м, бўлган “Чорвачилик комплекси” (бино ва иншоотлар, йирик шохли моллар ҳамда асбоб ускуналари билан) қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 2 504 049 626 сўм. Аукцион савдоси 2019 йилнинг 5 январ куни соат 16:00да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2019 йил 4 январ соат 16:00. Юқоридаги мулк 2019 йил 5 январдаги савдода сотилмаган тақдирда такрорий аукцион савдолари 2019 йил 5 феврал куни соат 16:00да бўлиб ўтади. Такрорий савдо кунлари учун буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 4 феврал соат –16:00да тўхтатилади. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 5 (беш) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Ғолиб харидорга олти-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб келишилган муддатда сотиб олиш тўловни тўлиқ амалга ошириш юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 10 (ўн) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиалининг АТ “Микрокредит банк” Навоий филиалидаги қуйидаги хисоб-рақамига тўлашлари шарт: Х/Р: 2020 8000 2004 3360 1016. МФО: 00198, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Навоий шаҳар, Ғалаба шоҳ кўчаси, 131-а-уй, Телефон: (+99897) 795-14,41, (+99897) 377-17-15. Расмий сайтмиз: www.emulk.uz, электрон почтамиз: best.navoiy@inbox.uz. Лицензия RR-0225.