Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
- +998 95 515 60 29
- +998 93 573 45 45
«Best realtor» МЧЖ Наманган минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!
1. Аукцион савдосига АТ Халқ банки Наманган вилояти филиали амалиёт бўлимининг 2018 йил 15 ноябрдаги №15-01/1811-сонли буюртма хатига асосан, филиал балансидаги қуйидаги кўчмас мулк объекти қўйилмоқда: - Наманган шаҳри, Ғунча МФЙ, 7-темир йўл кўчасида жойлашган, қурилиш ости майдони 35,63 кв.м., фойдали майдони 22,83 кв.м. бўлган «134-сонли касса» биноси, бошланғич баҳоси-36 128 951,10 сўм. 2. Аукцион савдосига АТ Халқ банки Косонсой тумани филиалининг 2018 йил 14 ноябрдаги №841-сонли буюртма хатига асосан, филиал балансидаги қуйидаги кўчмас мулк объеки қўйилмоқда: - Косонсой тумани, Косонсой шаҳри, Дилшод номли маҳалласида жойлашган, қурилиш ости майдони 59,20 кв.м., фойдали майдони 44,70 кв.м. бўлган «Банк шаҳобчаси» биноси, бошланғич баҳоси-35 935 976 сўм. 3. АТ Халқ банки Уйчи тумани филиалининг 2018 йил 12 ноябрдаги №15-1572-сонли буюртма хатига асосан, филиал балансидаги қуйидаги кўчмас мулк объектлари қўйилмоқда: - Уйчи тумани, Машад ҚФЙ, Олтитош МФЙда жойлашган, қурилиш ости майдони 49,90 кв.м., фойдали майдони 38,50 кв.м. бўлган «048-сонли шаҳобчаси» биноси, бошланғич баҳоси-22 473 925,20 сўм; - Уйчи тумани, Бирлашган ҚФЙ, Деҳқонобод МФЙда жойлашган, қурилиш ости майдони 42,90 кв.м., фойдали майдони 31,90 кв.м. бўлган «062-сонли шаҳобчаси» биноси, бошланғич баҳоси-22 545 118,80 сўм. Аукцион савдоси 2018 йил 20 декабрь куни соат 11.00дан бошлаб ўтказилади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 10.00дан 16.00гача қабул қилинади (13.00дан 14.00гача тушлик вақти). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 18 декабрь куни соат 18.00. Юқоридаги кўчмас мулк объектлари 2018 йил 20 декабрь куни бўлиб ўтадиган аукцион савдосида сотилмаган тақдирда 2018 йил 27 декабрь, 2019 йил 10 ва 17 январь кунлари соат 11.00да такрорий савдолари бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2018 йил 27 декабрдаги такрорий савдо учун 2018 йил 25 декабрь, 2019 йил 10 январдаги такрорий савдо учун 2019 йил 8 январь ва 2019 йил 17 январдаги такрорий савдо учун 2019 йил 15 апрель кунлари соат 18.00. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Мулк учун тўловларни амалган ошириш ва бошқа шартлар олди-сотди шартномаси тузиш вақтида белгиланади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси «Best realtor» МЧЖ Наманган минтақавий филиалининг АТИБ «Ипотекабанк» Наманган филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 22604000800433601001, МФО:00223, ИНН:303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Наманган шаҳри, Б.Машраб кўчаси, 7-уй. Телефон: (0-369) 227-85-25. E-mail: best.namangan@inbox.uz, вебсайт: www.emulk.uz. Лицензия: RR-0225.