ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

«Best realtor» МЧЖ Наманган минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

17/03/2018

Аукцион савдосига АТ Халқ банки Тошбулоқ филиалининг 2018 йил 15 мартдаги №09-01/266-сонли буюртма хатига асосан, филиал балансидаги қуйидаги кўчмас мулк объекти қўйилмоқда: - Наманган тумани, Ҳонобод ҚФЙ, Ҳонобод маҳалласида жойлашган, қурилиш ости майдони 118,03 кв.м., фойдали майдони 91,03 кв.м. бўлган «051-сонли Халқ банки шаҳобчаси» биноси, Бошланғич баҳоси-53 004 000 сўм. Аукцион савдоси 2018 йил 19 апрель куни соат 11.00дан бошлаб ўтказилади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 10.00дан 16.00гача қабул қилинади (13.00дан 14.00гача тушлик вақти). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 17 апрель куни соат 18.00. Юқоридаги кўчмас мулк объектлари 2018 йил 19 апрель куни бўлиб ўтадиган аукцион савдосида сотилмаган тақдирда 2018 йил 26 апрель, 3 ва 10 май кунлари соат 11.00да такрорий савдолари бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2018 йил 26 апрелдаги такрорий савдо учун 2018 йил 24 апрель, 2018 йил 3 майдаги такрорий савдо учун 2018 йил 1 май ва 2018 йил 10 майдаги такрорий савдо учун 2018 йил 8 май кунлари соат 18.00. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Мулк учун тўловларни амалган ошириш ва бошқа шартлар олди-сотди шартномаси тузиш вақтида белгиланади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси «Best realtor» МЧЖ Наманган минтақавий филиалининг АТИБ «Ипотекабанк» Наманган филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 22604000800433601001, МФО:00223, ИНН:303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Наманган шаҳри, Б.Машраб кўчаси, 7-уй. Телефон: (0-369) 227-85-25. E-mail: best.namangan@inbox.uz, вебсайт: www.emulk.uz. Лицензия: RR-0225.