ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади!

15/10/2020

Аукцион савдосига “Фарғонапахтасаноат” ХАБ тугатиш комиссиясининг 14.10.2020 йил кунги №01/73-сонли буюртма хатига асосан Фарғона вилояти Фарғона шахар, Саноат кўчаси 24-уйда жойлашган умумий ер майдони 0,26 Га, умумий қурилиш ости майдони- 964,20 кв.м.дан иборат бино ва иншоотлар қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 1 587 000 000 сўм. Аукцион савдоси 2020 йилнинг 17 ноябр куни соат 10:00 да бўлиб ўтади. Аукционда қатнашиш учун буютмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмалар қабул қилишнинг охирги муддати: 2020 йил 13 ноябр, соат 16:00. Талабгорлар диққатига! Юқоридаги кўчмас мулк 2020 йилнинг 17 ноябр кунги савдода сотилмаган тақдирда, такрорий аукцион савдоси 2020 йилнинг 27 ноябр куни соат 10:00 да бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий аукцион савдосига буюртмалар 25 ноябр, соат 16:00 гача қабул қилинади. Савдога қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 5 (беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖнинг қуйидаги ҳисоб рақамига закалат келишув шартномасига асосан ўтказишлари шарт. Х/Р: 2020 8000 5004 3360 1001. МФО: 00445. “Капиталбанк” АТ Тошкент шахар филиали СТИР: 303179580. ОКОНХ:84300. Савдо ташкилотчисининг ва савдо ўтказиладиган манзил: Фарғона шаҳар, Сохибқирон Темур кўчаси 45-уй, 3- қават. Телефон: (99895)402-54-75. www.emulk.uz. best.fergana@mail.ru. Лицензия RR-0225.