ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади!

26/12/2019

Аукцион савдосига “Бағдоддонмаҳсулотлари” АЖнинг 25.12.2019 йил кунги №1-5-463- сонли буюртма хатига асосан, жамиятга қарашли Бағдод тумани Дўстлик МФЙ, Дўстлик кўчаси 2-уйда жойлашган “Дон тайёрлаш пункти” (Фурқат ДККШ) бино- иншотлари, умумий фойдаланишдаги 1400,00 кв.м. ер майдонида жойлашган яъни: 0020-литердаги маъмурий бино, 0021-литердаги айвон, 0030 литердаги девор бир қисми, 0031-литердаги девор бир қисми хамда 29 (йигирма тўққиз) дона мевали дархатлар қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 117 586 000 сўм. Аукцион савдоси 2020 йилнинг 31 январ куни соат 10:00 да бўлиб ўтади. Буютмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2020 йил 29 январь соат 16:00. Савдога қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ нинг қуйидаги ҳисоб рақамига закалат келишув шартномасига асосан ўтказишлари шарт. Х/Р: 2020 8000 5004 3360 1001. МФО: 00445. “Капиталбанк” АТ Тошкент шахар филиали СТИР: 303179580. ОКОНХ:84300. Савдо ташкилотчисининг ва савдо ўтказиладиган манзил: Фарғона шаҳар, Сохибқирон Темур кўчаси 45-уй, 3- қават. Телефон: (99895)402-54-75. www.emulk.uz. best.fergana@mail.ru. Лицензия RR-0225.