ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
- +998 95 515 60 29
- +998 93 573 45 45
“Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади!
10/03/2018
Аукцион савдосига Фарғона вилояти, Қувасой шахар, А.Темур МФЙ, А.Азизов кўчасида жойлашган, Фуқаро Муратов Наврўз Мелиевичга тегишли ер участкасининг майдони-3477,00 кв.м., бино-иншоотлар умумий қўрилиш майдони- 708,96 кв.м., фойдали майдони-767,33 кв.м.дан иборат бино-иншоотлар қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 5 000 000 000 сўм.
Мазкур бино-иншоотлар ичида темир йўл тармоғи мавжуд.
Аукцион савдоси 2018 йилнинг 10 апрель куни соат 10:00 да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 9 апрель, соат 17:00.
Талабгорлар диққатига! Юқорида кўрсатилган кўчмас мулк 2018 йилнинг 10 апрель кунги аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, такрорий савдолари 2018 йилнинг 4 май, 6 июн, 27 июл ва 28 август кунлари бўлиб ўтади. Такрорий савдога буюртмалар қабул қилиш аукцион савдосидан бир кун олдин тўхтатилади.
Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади:
- юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
- жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
- аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.
Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади.
Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиалининг «Трастбанк» Фарғона филиалидаги хисоб-рақамига тўлашлари шарт: Х/Р:2020 8000 3004 3360 1012. МФО:01123, СТИР: 303 179 580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Фарғона шаҳар, С.Темур кўчаси, 45-уй, 3-қават, 6-хона. Телефон: (99895)402-54-75. www.emulk.uz. best.fergana@mail.ru. Лицензия RR-0225.