ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
- +998 95 515 60 29
- +998 93 573 45 45
“Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади!
05/05/2018
Аукцион савдосига «Водийнефтгазишчитаъминот» МЧЖнинг 03.05.2018 йилдаги 14-сонли буюртма хатига асосан, Фарғона вилояти, Риштон тумани, Зарариқ МФЙ, Фарғона кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш бино-иншоотлари бир қисми (0010 литерда қандолат цехи-умумий майдони-156,58 кв.м.) қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 6 010 000 сўм.
Аукцион савдоси 2018 йилнинг 5 июн куни соат 10:00 да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 1 июн, соат 17:00.
Талабгорлар диққатига! Юқорида кўрсатилган мулк 2018 йилнинг 5 июн кунги аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, такрорий савдоси 2018 йилнинг 22 июн куни бўлиб ўтади. Такрорий савдога аризалар қабул қилиш аукцион савдосидан бир кун олдин тўхтатилади.
Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади:
- юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
- жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
- аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.
Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади.
Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиалининг «Трастбанк» Фарғона филиалидаги хисоб-рақамига тўлашлари шарт: Х/Р:2020 8000 3004 3360 1012. МФО:01123, СТИР: 303 179 580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Фарғона шаҳар, С.Темур кўчаси, 45-уй, 3-қават, 6-хона. Телефон: (99895)402-54-75. www.emulk.uz. best.fergana@mail.ru. Лицензия RR-0225.