ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Navoiy mintaqaviy filiali бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

09/10/2018

Савдога Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашшиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг 2018 йил 4 октябрдаги 4-а-ф-сонли буйруғи, ауцион савдоси комиссиясининг 2018 йил 27 сентябрдаги 1-сонли баённомаси, Хатирчи туман ҳокимнинг 2017 йил 3 мартдаги Қ-302-сонли қарори, Нурота туман ҳокмининг 2017 йил 3 ноябрдаги Қ-948-сонли қарори, 2017 йил 18 декабрдаги Қ-1045-сонли қарори, Зарафшон шаҳар ҳокимининг 2018 йил 24 майдаги Қ-338-сонли қарори, Томди туман ҳокимининг 2018 йил 24 августдаги Қ-926-сонли қарорлари ҳамда 2018 йил 25 майдаги 02/797-сонли, 2018 йил 20 сентябрдаги 03-03/200-сонли хатларига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича қуйидаги ер участкалари қўйилмоқда: 1. Хатирчи туман А.Темур массиви “Учтепа” м.ф.й. худудидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган туман хокимлиги захира ер майдонлари хисобидан якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган сатҳи 400 кв.метрдан иборат 4-сонли ер участкаси. Бошланғич баҳоси – 118 410 сўм. 2. Нурота туман “Ибн Сино” м.ф.й. худудидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган туман хокимлиги захира ер майдонлари хисобидан якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган ҳар бирининг сатҳи 400 кв.метр, деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилган сатҳи 200 кв.метр жами 600 кв.метрдан иборат 7-сонли 1 дона, Нурота туман “Мустақиллик” м.ф.й. худудидан 127, 128, 166-сонли 3 дона жами 4 дона ер участкалари. Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси – 237 600 сўмдан. Савдо 2018 йил 12 ноябр куни Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Навоий вилояти худудий бошқармаси мажлислар залида соат 11:00 дан бошлаб ўтказилади. Буюртманомаларни қабул қилиш мазкур эълон газетада чоп этилгандан бошлаб, расмий иш кунлари соат 10:00 дан 18:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 9 ноябр куни соат 18:00. 2018 йил 12 ноябр куни сотилмаган тақдирда, ер участкаларининг такрорий савдолари 2018 йил 12 декабр куни юқорида кўрсатиб ўтилган манзилда соат 11:00 дан бошлаб ўтказилади. Такрорий савдолар учун буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2018 йил 12 декабр куни учун 11 декабр куни соат 18:00 да тўхтатилади. 3. Зарафшон шаҳар 19-кичик тумани “Юлдуз” м.ф.й. худудидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган шаҳар хокимлиги захира ер майдонлари хисобидан якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган ҳар бирининг сатҳи 400 кв.метр, деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилган сатҳи 100 кв.метр жами 500 кв.метрдан иборат 1-48, 59-98, 109-144, 155-190-сонли жами 160 дона ер участкалари. Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси – 180 000 сўмдан. 4. Томди туман “Томдибулоқ” ОФЙ “Актақир” худудидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган туман хокимлиги захира ер майдонлари хисобидан якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган ҳар бирининг сатҳи 400 кв.метр, деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилган сатҳи 200 кв.метр жами 600 кв.метрдан иборат 1-84-сонли 84 дона ер участкалари. Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси – 14 856 сўмдан. Савдо 2018 йил 15 ноябр куни Зарафшон шахар ҳокимлиги мажлислар залида соат 11:00 дан бошлаб ўтказилади. Буюртманомалар Буюртманомаларни қабул қилиш мазкур эълон газетада чоп этилгандан бошлаб, расмий иш кунлари соат 10:00 дан 18:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 14 ноябр куни соат 18:00. Зарафшон шахар ва Томди туман худидадаги ер участкалари 2018 йил 15 ноябр куни сотилмаган тақдирда, ер участкаларининг такрорий савдолари 2018 йил 13 декабр ва 2019 йил 10 январ, 7 феврал, 14 март кунлари юқорида кўрсатиб ўтилган манзилда соат 11:00 дан бошлаб ўтказилади. Такрорий савдолар учун буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2018 йил 13 декабр куни учун 12 декабр ва 2019 йил 10 январ куни учун 9 январ, 7 феврал куни учун 6 феврал, 14 март куни учун 13 март кунлари соат 18:00 да тўхтатилади. Зарафшон шахар ва Томди тумани ер майдонлари савдосида қатнашиш учун буюртмалар ҳафтанинг душанбадан пайшанба кунигача Навоий шаҳар, Ғалаба шоҳ кўчаси, 131-а-уйда, ҳар жума кунлари Зарафшон шахар 2-кичик туман 33-уйнинг 2-қаватида қабул қилинади. Савдога қўйилган ер участкалари билан туман ҳокимлиги вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувга асосан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бошланғич баҳосининг 15 (ун беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини: АТБ Микрокредитбанк Навоий вилоят филиалидаги қуйдаги: СТИР: 303179580, МФО: 00198, 20208000200433601016 ҳисоб рақамига тўлашлари шарт. Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида ерга бўлган ҳуқуқни тасарруф қилиш шартномасини имзолаш шартлари юклатилади. Тўланган закалат миқдори сотиб олиш тўлови миқдорининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлиб қолган тақдирда, етишмаётган миқдорини шартнома тузилгунга қадар савдо ташкилотчисининг юқорида кўрсатилган ҳисоб рақамига тўлаб бериш шартлари юклатилади. Закалат тўғрисидаги келишув имзолангандан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдоси ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги хужжатларни буюртманома билан бирга тақдим этадилар: - Ўзбекистон Республикаси фуқароси – паспорт нусхаси; - хорижий юридик шахслар – уларнинг уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусҳаси; - хорижий фуқаролар – чет давлат миллий ёки дипломатик паспорти нусхаси; - Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар –яшаш гувоҳномаси нусхаси; - закалат пули тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган манзил: Навоий шаҳар, Ғалаба шоҳ кўчаси, 131-а-уй, Телефон: (+99898) 778-15,61, (+99897) 377-17-15. Расмий сайтмиз: www.emulk.uz, электрон почтамиз: best.navoiy@inbox.uz. Лицензия RR-0225.