Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
- +998 95 515 60 29
- +998 93 573 45 45
“Best Realtor” МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!
Савдога АТБ «TURONBANK» Самарқанд филиалининг 2018 йил 09 октябрдаги 17/01-68-сонли буюртманомасига асосан, АТБ «TURONBANK» Самарқанд филиалига қарашли, Самарқанд вилояти Самарқанд тумани “Меҳробод агротехсервис” агрофирмаси ҳудудида жойлашган, умумий майдони 28000,0 кв.м., қурилиш ости майдони 757,67 кв.м., фойдали майдони 839,98 кв.м.ни ташкил этган Шебен ва оҳактош ишлаб чиқариш цехи бинолари (ер майдонисиз) 1 129 350 000 сўм бошланғич баҳода қўйилмоқда. Савдо 2018 йил 12 ноябр куни соат 11:00 да савдо ташкилотчиси жойлашган Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уйда бўлиб ўтади. Аукцион савдосида иштирок этиш учун буюртмалар хабарнома матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10:00 дан 17:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2018 йил 09 ноябр куни соат 18:00. Юқоридаги кўрсатилган мулк 2018 йилнинг 12 ноябр куни ўтказиладиган аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, мазкур мулк юзасидан такрорий аукцион савдолари 2018 йилнинг 27 ноябр ҳамда 12 ва 27 декабр кунлари соат 11:00 да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уйда бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий аукцион савдосида иштирок этиш учун талбгорлардан буюртмаларни қабул қилиш савдо санасидан бир кун олдин соат 18.00 да(13.00 дан 14.00 гача тушлик) тўхтатилади. Такрорий аукцион савдоси натижалари савдо ўтказилган манзилда савдо ўтказилгандан сўнг эълон қилинади. Ушбу мулк ҳамда унга тегишли ҳужжатлар билан сутувчи вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Мулк сотувчисининг манзили: Самарқанд шаҳар М.Улуғбек кўчаси, 62-уй. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Аукцион савдоси натижалари савдо ўтказилган манзилда савдо ўтказилгандан сўнг эълон қилинади. Савдо натижасига кўра савдо ғолибига 10 (ўн) кун муддатда сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш ҳамда шартнома шартларига кўра тўловларни амалга ошириш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар мулк бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “Best Realtor” МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиалининг АТИБ “Ипотека банк” Кўксарой филиалидаги 20208000400433601008 (МФО:00262, СТИР:303179580) рақамли ҳисоб рақамига тўлашлари шарт. Савдо ташкилотчиси жойлашган ва савдода иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уй. Тел: (+99890) 212-60-01, (+99893) 331-70-80. Расмий сайтимиз: www.emulk.uz, электрон почта манзили: best.samarqand@inbox.uz, Лицензия: RR-0225.