eMulk

“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти

  • BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
Биз билан боғланинг

“Best realtor”МЧЖ Пойтахт Минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

27/11/2018

Савдога ТИФ Ўзмиллийбанк Тошкент вилоят бўлими Чирчиқ шахар филиалининг 2018 йил 23 ноябрдаги №2377-сонли буюртманомасига асосан, ТИФ Узмиллийбанк Тошкент вилоят булими Чирчиқ шахар филиалига тегишли, бўлган, Тошкент вилояти, Янгийул тумани, Эски Ковунчи К.Ф.Й., Саховат МФЙ, манзилида жойлашган, майдони-94,60 кв.м булган, “Иссикхона бино ва иншоатлари” такроран қўйилмоқда, бошланғич нархи – 283 500 000 сўм Аукцион савдоси 2018 йилнинг 07 декабр куни соат 14:00 да бўлиб ўтади. Талабгорлардан савдода қатнашиш учун буюртмалар мазкур эълон чоп этилган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 06 декабр соат 18:00. Юқоридаги мулк 2018 йил 07 декабрдаги савдода сотилмаган тақдирда такрорий аукцион савдолари 2018 йил 21 декабр, 2019 йил 4 ва 18 январ кунлари соат 14:00да бўлиб ўтади. Такрорий савдо кунлари учун буюртмаларни қабул қилиш савдо кунидан бир кун олдин соат –18:00да тўхтатилади. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Ғолиб харидорга шартномага мувофиқ сотиб олиш тўловларини тўлаш юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖининг АТБ “Kapitalbank” Тошкент шаҳар филиалидаги қуйидаги хисоб рақамига тўлашлари шарт: 20208000500433601001, МФО: 00445, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Тошкент шахар, Миробод тумани. Истиқбол кўчаси, 34-уй, Телефон (97) 718-84-48. E-mail: emulkuz@mail.ru, вебсайт: www.emulk.uz. Лицензия: RR-0225.