eMulk

“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти

  • BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
Биз билан боғланинг

“Best realtor” Пойтахт Минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

12/09/2019

Савдога “Бўстонлиқ Агросервис МТП” МЧЖ нинг 2019 йил 04 сентябрдаги №10-сонли буюртманомасига асосан, “Бўстонлиқ Агросервис МТП” МЧЖ га тегишли, бошланғич нарҳи –240 275 000 сўм бўлган, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, С.Рахимов кўчаси 2-уйда жойлашган, Жами 813,72 кв.м шундан Литер 0002 Хизмат биноси майдони 259,60 кв.м, Литер 0013 ММО биноси майдони-259,60 кв.м, Литер 0016 Душ биноси майдони 317,48 кв.м бўлган бино иншоатларлари қўйилмоқда. Аукцион савдоси 2019 йил 07 октябр куни соат 14:00да бўлиб ўтади. Аризалар расмий иш кунлари соат 10:00 дан 18:00 гача қабул қилинади (соат 13:00 дан 14:00 гача тушлик). Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2019 йил 04 октябр куни 18:00. Юқоридаги мулк 2019 йил 07 октябр куни савдода сотилмаган тақдирда такрорий аукцион савдолари 2019 йил 21 октябр хамда 2019 йил 05 ноябр куни соат 14:00да бўлиб ўтади. Такрорий савдо кунлари учун аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2019 йил 21 октябрдаги савдо учун Аризалар 2019 йил 18 октябр куни соат 18:00, 2019 йил 05 ноябрдаги савдо учун Аризалар 2019 йил 04 ноябр куни соат 18:00да тўхтатилади Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Ғолиб харидорга шартномага мувофиқ сотиб олиш тўловларини тўлаш юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖнинг АТБ “Kapitalbank” Тошкент шаҳар филиалидаги қуйидаги хисоб рақамларига тўлашлари шарт: 20208000500433601001, МФО: 00445, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Тошкент шахар, Миробод тумани. Истиқбол кўчаси, 34-уй, Телефон (97) 718-84-48.