eMulk

“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти

  • BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
Биз билан боғланинг

“Best realtor” Пойтахт Минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

11/07/2018

Савдога “Куйи Бузсув ГЭСлар каскади” унитар корхонаси 2018 йил 06 июл куни №19-458-сонли буюртманомасига, Тошкент вилояти, Янгийул тумани, Навбахор ҚФЙ, Нуробод махалла ГЭС-3да жойлашган, умумий майдони -128,0 кв.м., Савдо дукони қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 30 145 000 сўм. Аукцион савдоси 2018 йилнинг 06 август куни соат 14:00да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 03 август соат 16:00. Юқоридаги мулк 2018 йил 06 августдаги савдода сотилмаган тақдирда такрорий аукцион савдолари 2018 йил 21 август куни хамда 2018 йил 05 сентябр куни соат 14:00да бўлиб ўтади. Такрорий савдо кунлари учун аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 21 август кунидаги 2018 йил 20 август куни, 2018 йил 05 сентябр кунидаги 2018 йил 03 сентябр куни соат –18:00да тўхтатилади. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Ғолиб харидорга шартномага мувофиқ сотиб олиш тўловларини тўлаш юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖининг АТБ “Kapitalbank” Тошкент шаҳар филиалидаги ҳ/р: 20208000500433601001, МФО: 00445, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Тошкент шахар, Миробод тумани. Истиқбол кўчаси, 34-уй, Телефон (97) 718-84-48. www.emulk.uz. best.fergana@mail.ru. Лицензия RR-0225.