eMulk

“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти

  • BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
Биз билан боғланинг

«Best realtor» МЧЖНаманган минтақавий филиалибошланғич баҳоси босқичма-босқичошиб бориш тартибидаўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

21/12/2018

Аукцион савдосига АТ Халқ банки Поп тумани филиалининг 2018 йил 26ноябрдаги №09-03/1166-сонли буюртма хатига асосан, филиал балансидаги қуйидаги кўчмас мулк объектлариқўйилмоқда: -Поп тумани, Найман ҚФЙ, Яккатут МФЙда жойлашган, қурилиш ости майдони 82,24 кв.м., фойдали майдони 62,06 кв.м. бўлган «014-сонли банк шаҳобчаси» бино-иншоотлари,бошланғич баҳоси-31655066 сўм; -Поп тумани, Найман ҚФЙ, Чиғаноқ қишлоғида жойлашган, қурилиш ости майдони 66,82 кв.м., фойдали майдони 49,80 кв.м. бўлган «028-сонли банк шаҳобчаси» бино-иншоотлари,бошланғич баҳоси-40347994 сўм. Аукцион савдоси 2019 йил 24январь куни соат 11.00дан бошлаб ўтказилади.Буюртмалар расмий иш кунлари соат 10.00дан 16.00гача қабул қилинади (13.00дан 14.00гача тушлик вақти). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2019 йил 22январь куни соат 18.00. Юқоридаги кўчмас мулк объектлари 2019 йил 24январь куни бўлиб ўтадиган аукцион савдосида сотилмаган тақдирда 2019 йил 31 январь,7ва 14 февраль кунлари соат 11.00да такрорий савдолари бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2019 йил 31январдаги такрорий савдо учун 2019 йил 29январь, 2019 йил 7февралдаги такрорий савдо учун 2019 йил 5февраль ва 2019 йил 14 февралдаги такрорий савдо учун 2019 йил 12 февраль кунлари соат 18.00. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Мулк учун тўловларни амалган ошириш ва бошқа шартлар олди-сотди шартномаси тузиш вақтида белгиланади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси «Best realtor» МЧЖ Наманган минтақавий филиалининг АТИБ «Ипотекабанк» Наманган филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 22604000800433601001, МФО:00223, ИНН:303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Наманган шаҳри, Б.Машраб кўчаси, 7-уй. Телефон: (0-369) 227-85-25. E-mail: best.namangan@inbox.uz, вебсайт: www.emulk.uz. Лицензия: RR-0225. «Best realtor» МЧЖ Наманган минтақавий филиалида 2018 йил ноябр ойида ўтказилган очиқ аукцион савдоси натижаси: 1. АТ Халқ банки Чуст тумани филиали балансидаги, Чуст тумани, Олмос ҚФЙ, Булоқбоши МФЙ, Оҳунбобоев кўчасида жойлашган, қурилиш ости майдони 28,16 кв.м., фойдали майдони 19,25 кв.м. бўлган «АТ Халқ банки Чуст филиалининг 081-сонли шаҳобчаси» биноси, бошланғич баҳоси – 18 071 745 сўм, сотилиш баҳоси – 19 750 000 сўм.