“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти
- BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
«Best realtor» МЧЖ Тошкент минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!
Аукцион савдосига “TOSHKENT MEXANIKA ZAVODI”АЖнинг 2019 йил 09 декабрдаги №190-442 -сонли буюртма хатига асосан, филиал балансидаги қуйидаги кўчмас мулк объекти қўйилмоқда: - Тошкент шахри, Яшнобод тумани, Бирлашган 2-тор, 3а-уйда жойлашган, умумий майдони 97,0 кв.м., фойдали майдони 76,3 кв. метр бўлган Литер0001-насосхона биноси, бошланғич баҳоси – 350 000 000 сўм; Аукцион савдоси 2020 йил 16 январ куни соат 15.00 дан бошлаб ўтказилади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 10.00дан 16.00гача қабул қилинади (13.00дан 14.00гача тушлик вақти). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2020 йил 14 январ куни соат 18.00. Юқоридаги кўчмас мулк объектлари 2020 йил 16 январ куни бўлиб ўтадиган аукцион савдосида сотилмаган тақдирда 2020 йил 31 январ ва 17 феврал кунлари соат 11.00да такрорий савдолари бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий савдолар учун буюртмаларни қабул қилиш савдо кунидан бир кун олдин 18.00 да тўхтатилади. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Пойтахт минтақавий филиалининг АТБ “Kapitalbank” Тошкент шаҳар филиалидаги қуйидаги хисоб рақамига тўлашлари шарт: 20208000500433601001, МФО: 00445, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган ва савдода иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Тошкент шаҳри, А.Темур кўчаси, 25-уй. Телефон: (99895) 144-66-55, сайт: www.emulk.uz, электрон почта:emulkuz@mail.ru Лицензия RR-0225.