“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти
- BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
«Best realtor» МЧЖ Тошкент минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида такроран ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!
Аукцион савдосига Қуйичирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2017 йил 8 сентябрдаги 1103-17001/668-сонли хал қилув қарорига асосан банкрот деб эътироф этилган “S.SEGIZBOYEV MUQOBIL”ММТП тугатиш бошқарувчисиниг 2019 йил 06 майдаги №16-сонли буюртма хатига асосан, қуйидаги кўчмас мулк объекти қўйилмоқда: - Тошкент вилояти, Оққўрғон тумани, С.Сегизбоев массиви, “Хосилдор”МФЙ, Марказий бўлимда жойлашган, умумий майдони 1,19 га бўлган, «Нотурар бино-иншоотлар», бошланғич баҳоси-554 362 000 сўм; Аукцион савдоси 2019 йил 10 июн куни соат 10.00дан бошлаб ўтказилади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 10.00дан 16.00гача қабул қилинади (13.00дан 14.00гача тушлик вақти). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2019 йил 07 июн куни соат 18.00. Юқоридаги кўчмас мулкларга қизиқиш билдирган талабгорлар бевосита тугатиш бошқаруви вакили иштирокида жойига чиқиб танишлари мумкин. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Пойтахт минтақавий филиалининг АТБ “Kapitalbank” Тошкент шаҳар филиалидаги қуйидаги хисоб рақамига тўлашлари шарт: 20208000500433601001, МФО: 00445, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган ва савдода иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Тошкент шаҳри, Амир Темур кўчаси, 25-уй. Телефон: (99895) 144-66-55, сайт: www.emulk.uz, электрон почта:emulkuz@mail.ru Лицензия RR-0225.