eMulk

“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти

  • BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Qoraqalpog’iston Respublikasi filiali бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

24/10/2018

Аукцион савдосига Қорақалпоғистон Республикаси хусусийлаштирилган кархоналарга кумаклашиш ва рақобатни ривожлантириш кўмитасининг 2018 йил 18-октябрдаги №162-П-сонли буйруғи ва Нукус тумани ҳокимининг 2018 йил 8-октябр күнги №1466/10 сонли қарорига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус туманидан ер участкалари аукцион савдоларига қўйилмоқда. 1. Нукус тумани, “Токтау” МФЙга карашли, Акмангит посёлкаси худудидан хар бирининг майдони 400 м² булган №№ 31, 32, 33, 34, 35, 36, 37, 38, 39, 40, 41, 42, 43, 44, 45, 46, 47, 48, 49, 50, 51, 52, 53, 54, 55, 56, 57, 58, 59, 60-сонли ер участкалари. Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси 33 080 (ўттиз уч минг саксон) сўм. Аукцион савдоси 2018 йил 26 ноябр куни Нукус тумани, Акмангит поселкаси, Дарсан кучаси №15 Болалар мусиқа коркем-онер мактаби мажлислар залида соат 11:00дан бошлаб ўтказилади. Буюртманомаларни қабул қилиш мазкур хабарнома газетада чоп этилган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 23 нояб куни соат 18:00. Ер участкалари 2018 йил 26 ноябр куни сотилмаган тақдирда, ер участкаларининг такрорий савдолари 2018 йил 27 декабр, 2019-йил 28-январ куни юқорида кўрсатиб ўтилган манзилда соат 11:00дан бошлаб ўтказилади. Такрорий савдолар бўйича буюртманомаларни қабул қилиш 2018-йил 26-декабр ва 2019 йил 25-январ кунлари соат 18.00 да тўхтатилади. Савдога қўйилган ер участкалари билан туман ҳокимлиги вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Талабгорлар ихтиёрийлик асосида аукцион савдосида қатнашиш учун ариза топширишлари ва савдо ташкилотчисининг ахборот-маслаҳат хизматларидан фойдаланганликлари учун энг кам иш хакининг 0,5 баравари миқдорида тўлов тўлашлари мумкин ва тузиладиган закалат келишувига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳосининг 100 фоиз миқдорида закалат пулини «Best Realtor» МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали «Турон банк» Нукус шаҳар филиалидаги қўйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 2020 8000 7004 3360 1014, МФО 00585, СТИР 303179580. Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида олди-сотди шартномасини имзолаш шартлари юклатилади. Аукцион савдосида қатнашиш учун савдо ташкилотчиси ва талабгор ўртасида закалат тўғрисидаги келишув имзоланади, шундан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда кўйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукцион савдосида қатнашишга буюртномани тақдим этади: - Ўзбекистон Республикаси фуқоралари – паспортининг нусхаси; - хорижий юридик шахслар – ўларнинг давлат руйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси, таъсисчилар руйхати ва уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси; - хорижий фукаролар – чет давлатнинг миллий ёки дипломатик паспорти; - Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар – яшаш гувохномасининг нусхаси; - закалат пулини тўлаганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхасини тақдим этади. Буюртманомалар қабул қилинадиган ва савдо ташкилотчиси жойлашган манзил: Нукус шахри, А.Темур кучаси, 122-уй, 4-кават, 4-хона. Телефон: (998 97) 353-03-22, (998 97 505-08-83). www.emulk.uz, Электрон почта qrbestrealtor@mail.ru. Лицензия: RR-0225.