“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти
- BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
“Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!
I. Савдога “NAVOIY DORI-DARMON”АЖ нинг 17.12.2018 йилдаги 01/565-сонли буюртма хатига асосан қуйидаги кўчмас мулклар қўйилмоқда. 1. Навоий вилоят, Кармана туман Маликработ м.ф.й. Дўстлик худудида жойлашган, умумий ер майдони-204,0 кв.м., умумий фойдали майдони-63,8 кв.м., ишчи майдони- 54,0 бўлган А-литерда белгиланган 4 та хонадан иборат “Дорихона” биноси. Бошланғич баҳоси – 64 956 000 сўм. 2. Навоий вилоят, Қизилтепа туман ўзбекистон шоҳ кўчаси худудида жойлашган, умумий ер майдони-1228,0 кв.м., умумий майдони-311,70 кв.м., фойдаланиш майдони-630,52 кв.м. бўлган А,Б,В-литерларда белгиланган 37 та хонадан иборат “9-сон марказий дорихона” биноси. Бошланғич баҳоси – 350 071 000 сўм. Аукцион савдоси 2019 йилнинг 22 январ куни соат 16:00да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2019 йил 21 январ соат 16:00. Юқоридаги кўчмас мулклар 2019 йил 22 январдаги савдода сотилмаган тақдирда такрорий аукцион савдолари 2019 йил 22 феврал куни соат 16:00да бўлиб ўтади. Такрорий савдо кунлари учун буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2019 йил 21 феврал куни соат –16:00да тўхтатилади. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 2 (икки) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Ғолиб харидорларга 10 (ўн) иш куни ичида тўловларни тўлиқ амалга ошириш юклатилади. II. Савдога Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашшиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармасининг 2018 йил 10 декабрдаги 321-а-ф-сонли буйруғи, Қизилтепа туман ҳокимининг 2018 йил 5 октябрдаги Қ-10/1478-сонли қарорига ва аукцион савдоси комиссиясининг 2018 йил 12 декабрдаги 2-сонли баённомасига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича қуйидаги ер участкалари қўйилмоқда: 1. Қизилтепа туман “Тошмачит” м.ф.й. 253к-контури худудидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган туман хокимлиги захира ер майдонлари хисобидан якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган ҳар бирининг сатҳи 400 кв.метр, деҳқон хўжалиги юритиш учун ажратилган сатҳи 200 кв.метр жами 600 кв.метрдан иборат 1-6-сонли жами 6 дона ер участкаси. Ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳоси – 180 000 сўмдан. 2. Хатирчи туман А.Темур массиви “Учтепа” м.ф.й. худудидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган туман хокимлиги захира ер майдонлари хисобидан якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратилган 400 кв.метрдан иборат 4-сонли ер участкаси. Бошланғич баҳоси – 118 410 сўм. Савдо 2019 йил 21 январ куни Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Навоий вилояти худудий бошқармаси мажлислар залида соат 11:00 дан бошлаб ўтказилади. Буюртманомаларни қабул қилиш мазкур эълон газетада чоп этилгандан бошлаб, расмий иш кунлари соат 10:00 дан 18:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2019 йил 18 январ куни соат 18:00. 2019 йил 21 январ куни сотилмаган тақдирда, ер участкаларининг такрорий савдолари 2019 йил 21 феврал куни юқорида кўрсатиб ўтилган манзилда соат 11:00 дан бошлаб ўтказилади. Такрорий савдолар учун буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2019 йил 20 феврал куни соат 18:00 да тўхтатилади. Савдога қўйилган ер участкалари билан туман ҳокимлиги вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувга асосан ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бошланғич баҳосининг 15 (ун беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчисининг АТБ Микрокредитбанк Навоий вилоят филиалидаги қуйдаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 20208000200433601016, СТИР:303179580, МФО:00198. Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида ерга бўлган ҳуқуқни тасарруф қилиш шартномасини имзолаш шартлари юклатилади. Тўланган закалат миқдори сотиб олиш тўлови миқдорининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлиб қолган тақдирда, етишмаётган миқдорини шартнома тузилгунга қадар савдо ташкилотчисининг юқорида кўрсатилган ҳисоб рақамига тўлаб бериш шартлари юклатилади. Закалат тўғрисидаги келишув имзолангандан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдоси ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда қуйидаги хужжатларни буюртманома билан бирга тақдим этадилар: - Ўзбекистон Республикаси фуқароси – паспорт нусхаси; - хорижий юридик шахслар – уларнинг уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусҳаси; - хорижий фуқаролар – чет давлат миллий ёки дипломатик паспорти нусхаси; - Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар –яшаш гувоҳномаси нусхаси; - закалат пули тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган манзил: Навоий шаҳар, Ғалаба шоҳ кўчаси, 131-а-уй, Телефон: (+99897) 795-14-41, (+99897) 377-17-15. Расмий сайтмиз: www.emulk.uz, электрон почтамиз: best.navoiy@inbox.uz. Лицензия RR-0225.