“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти
- BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
«Best realtor» МЧЖ Наманган минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!
1. Аукцион савдосига АТ Халқ банки Чуст тумани филиалининг буюртма хатига асосан, филиал балансидаги қуйидаги кўчмас мулк объектлари қўйилмоқда: - Чуст тумани, Шуркент ҚФЙ, Ёрқишлоқ МФЙда жойлашган, қурилиш ости майдони 28,47 кв.м., фойдали майдони 20,16 кв.м. бўлган «АТ Халқ банки Чуст филиалининг 080-сонли шаҳобчаси» биноси, бошланғич баҳоси-27 090 056 сўм; - Чуст тумани, Чуст шаҳри, Деҳқонобод МФЙ, Оҳунбобоев кўчасида жойлашган, қурилиш ости майдони 40,32 кв.м., фойдали майдони 31,05 кв.м. бўлган «АТ Халқ банки Чуст филиалининг 077-сонли шаҳобчаси» биноси, бошланғич баҳоси-31 593 942 сўм; - Чуст тумани, Олмос ҚФЙ, Булоқбоши МФЙ, Оҳунбобоев кўчасида жойлашган, қурилиш ости майдони 28,16 кв.м., фойдали майдони 19,25 кв.м. бўлган «АТ Халқ банки Чуст филиалининг 081-сонли шаҳобчаси» биноси, бошланғич баҳоси-18 071 745 сўм; - Чуст тумани, Ғова ҚФЙ, Юқори МФЙда жойлашган, қурилиш ости майдони 28,80 кв.м., фойдали майдони 20,62 кв.м. бўлган «АТ Халқ банки Чуст филиалининг 084-сонли шаҳобчаси» биноси, бошланғич баҳоси-63 000 000 сўм. 2. Аукцион савдосига АТ Халқ банки Норин тумани филиалининг буюртма хатига асосан, филиал балансидаги қуйидаги кўчмас мулк объекти қўйилмоқда: - Норин тумани, Қўрғонтепа ҚФЙ, Яшик МФЙда жойлашган, қурилиш ости майдони 53,76 кв.м., фойдали майдони 39,60 кв.м. бўлган «03-сонли банк шаҳобчаси» биноси, бошланғич баҳоси-22 422 414 сўм. Аукцион савдоси 2018 йил 28 ноябрь куни соат 11.00дан бошлаб ўтказилади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 10.00дан 16.00гача қабул қилинади (13.00дан 14.00гача тушлик вақти). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 26 ноябрь куни соат 18.00. Юқоридаги кўчмас мулк объектлари 2018 йил 28 ноябрь куни бўлиб ўтадиган аукцион савдосида сотилмаган тақдирда 2018 йил 5, 12 ва 19 декабрь кунлари соат 11.00да такрорий савдолари бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2018 йил 5 декабрдаги такрорий савдо учун 2018 йил 3 декабрь, 2018 йил 12 декабрдаги такрорий савдо учун 2018 йил 10 декабрь ва 2018 йил 19 декабрдаги такрорий савдо учун 2018 йил 17 декабрь кунлари соат 18.00. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Мулк учун тўловларни амалган ошириш ва бошқа шартлар олди-сотди шартномаси тузиш вақтида белгиланади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси «Best realtor» МЧЖ Наманган минтақавий филиалининг АТИБ «Ипотекабанк» Наманган филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 22604000800433601001, МФО:00223, ИНН:303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Наманган шаҳри, Б.Машраб кўчаси, 7-уй. Телефон: (0-369) 227-85-25. E-mail: best.namangan@inbox.uz, вебсайт: www.emulk.uz. Лицензия: RR-0225.