eMulk

“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти

  • BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
Биз билан боғланинг

«Best realtor» МЧЖ Наманган минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

21/06/2018

«Best realtor» МЧЖ Наманган минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади! Аукцион савдосига АТ Халқ банки Норин тумани филиалининг 2018 йил 19 июндаги №17-сонли буюртма хатига асосан, филиал балансидаги қуйидаги кўчмас мулк объектлари қўйилмоқда: - Норин тумани, Қўрғонтепа ҚФЙ, Яшик МФЙда жойлашган, қурилиш ости майдони 53,76 кв.м., фойдали майдони 39,60 кв.м. бўлган «03-сонли банк шаҳобчаси» биноси, бошланғич баҳоси-24 913 793 сўм; - Норин тумани, Тошлоқ ҚФЙ, Қизилтов МФЙда жойлашган, қурилиш ости майдони 53,76 кв.м., фойдали майдони 39,60 кв.м. бўлган «05-сонли банк шаҳобчаси» биноси, бошланғич баҳоси-20 077 288 сўм; - Норин тумани, Қўрғонтепа ҚФЙ, Сирмоқ МФЙда жойлашган, қурилиш ости майдони 53,76 кв.м., фойдали майдони 39,60 кв.м. бўлган «025-сонли банк шаҳобчаси» биноси, бошланғич баҳоси-10 214 447 сўм; - Норин тумани, Марғизор ҚФЙ, Қўрғонча МФЙда жойлашган, қурилиш ости майдони 53,76 кв.м., фойдали майдони 39,60 кв.м. бўлган «032-сонли банк шаҳобчаси» биноси, бошланғич баҳоси-14 846 722 сўм. Аукцион савдоси 2018 йил 23 июль куни соат 11.00дан бошлаб ўтказилади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 10.00дан 16.00гача қабул қилинади (13.00дан 14.00гача тушлик вақти). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 20 июль куни соат 18.00. Юқоридаги кўчмас мулк объектлари 2018 йил 23 июль куни бўлиб ўтадиган аукцион савдосида сотилмаган тақдирда 2018 йил 30 июль, 6 ва 13 август кунлари соат 11.00да такрорий савдолари бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2018 йил 30 июлдаги такрорий савдо учун 2018 йил 27 июль, 2018 йил 6 августдаги такрорий савдо учун 2018 йил 3 август ва 2018 йил 13 августдаги такрорий савдо учун 2018 йил 10 август кунлари соат 18.00. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Мулк учун тўловларни амалган ошириш ва бошқа шартлар олди-сотди шартномаси тузиш вақтида белгиланади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси «Best realtor» МЧЖ Наманган минтақавий филиалининг АТИБ «Ипотекабанк» Наманган филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 22604000800433601001, МФО:00223, ИНН:303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Наманган шаҳри, Б.Машраб кўчаси, 7-уй. Телефон: (0-369) 227-85-25. E-mail: best.namangan@inbox.uz, вебсайт: www.emulk.uz. Лицензия: RR-0225.