“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти
- BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
“Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади!
Аукцион савдосига «Қўқон НГПИ» АЖнинг 31.10.2018 йил кунги 1776-сонли хатига асосан Қўқон шахар Истиқлол кўчаси 63-уйда жойлашган икки қаватли идора биноси қўйилмоқда. Умумий қурилиш майдони- 606,58 кв.м., фойдали майдони- 971,17 кв.м. Бошланғич баҳоси – 211 835 000 сўм. Аукцион савдоси 2018 йилнинг 4 декабрь куни соат 10:00 да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 30 ноябр, соат 16:00. Юқорида кўрсатилган кўчмас мулк 2018 йилнинг 4 декабр кунги савдода сотилмаган тақдирда, такрорий аукцион савдолари 2018 йилнинг 20 декабр куни бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий савдога буюртмалар қабул қилиш аукцион савдосидан бир кун олдин тўхтатилади. Савдога қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган,унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor”МЧЖ Фарғона минтақавий филиалининг ХАБ «Трастбанк» Фарғона филиалидаги хисоб-рақамига тўлашлари шарт: Х/Р:20208000300433601012. МФО:01123, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган ва савдода иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Фарғона шаҳар, Сохибқирон Темур кўчаси 45-уй. Телефон: (99895)402-54-75, www.emulk.uz best.fergana@mail.ru. Лицензия RR-0225.