eMulk
“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти
- BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
“Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади!
13/07/2018
Аукцион савдосига “Бағдод пахта тозалаш” АЖнинг 10.07.2018 йил кунги 18/099-сонли буюртма хатига асосан, Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Гулистон МФЙ, Гулистон кўчасида жойлашган “БАКАУЗ” бино-иншоотлари (0001-литерда қоравулхона, 0002-литерда хизмат биноси, 0003-литерда навес) қўйилмоқда. Умумий қурилиш ости майдони 706,50 кв.м. Бошланғич баҳоси – 52 485 000 сўм.
Аукцион савдоси 2018 йилнинг 14-август куни соат 10:00 да бўлиб ўтади. Савдода қатнашиш учун буюртмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 10 август соат 18:00.
Савдога қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади:
- юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
- жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
- аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.
Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади.
Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан “Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиалининг «Трастбанк» Фарғона филиалидаги хисоб рақамига тўлашлари шарт: Х/Р:20208000300433601012. МФО: 01123, СТИР: 303179580.
Савдо ташкилотчиси жойлашган, буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Фарғона шаҳар, Сохибқирон Темур кўчаси 45-уй. Телефон: (99895)402-54-75. www.emulk.uz, best.fergana@inbox.uz. Лицензия RR-0225.