eMulk
“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти
- BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
“Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади!
26/05/2018
Аукцион савдосига «OLMMIDINXOJI MADRAXIMOV» МЧ МТПнинг 24.05.2018 йилдаги 02-сонли буюртма хатига асосан, Фарғона вилояти, Қува тумани Сойгузар ҚФЙ, Гумхона қишлоғида жойлашган қурилиш ости майдони - 738,92 кв.м бўлган автогараж бино ва иншоотлари қўйилмоқда.. Бошланғич бахоси- 45 292 000 сўм.
Аукцион савдоси 2018 йилнинг 26 июн куни соат 11:00 да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 22 июн соат 17:00.
Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади:
- юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
- жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
- аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.
Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади.
Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиалининг «Трастбанк» Фарғона филиалидаги хисоб-рақамига тўлашлари шарт: Х/Р:2020 8000 3004 3360 1012. МФО:01123, СТИР: 303 179 580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Фарғона шаҳар, С.Темур кўчаси, 45-уй, 3-қават, 6-хона. Телефон: (99895)402-54-75. www.emulk.uz. best.fergana@mail.ru. Лицензия RR-0225.
«Best Realtor» МЧЖ Фарғона минтақавий филиалида 2018 йил апрел ойида ўтказилган аукцион савдоси натижаси: Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Полосон ШФЙ, Ибн Сино МФЙ, Марғилон йўли кўчасида жойлашган бино ва иншоотлар бир қисми, бошланғич баҳоси – 30 540 000 сўм, сотилиш баҳоси – 33 000 000 сўм.