eMulk

“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти

  • BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

05/11/2018

Аукцион савдоларига Риштон туманлараро иқтисодий судининг 11.05.2018 йил кунги №4-1505-1801/1055-сонли хал қилув қарорига асосан банкрот деб эътироф этилган Бағдод тумани «Матқулобод Чексарой» МЧ ММТП кредиторларининг 29.10.2018 йил кунги 4-сонли йиғилиш баёнига асосан қуйдаги кўчмас мулклар қўйилмоқда: 1. Бағдод тумани Каримбобо МФЙ, Каримбобо қишлоғида жойлашган идора бино-иншоотлари. Қурилиш майдони-1032,07 кв.м., фойдали майдони-335,02 кв.м. Бошланғич баҳоси- 63 108 705 сўм. 2. Бағдод тумани Каримбобо МФЙ, Каримбобо қишлоғида жойлашган идора айвонли сўриси. Бошланғич баҳоси- 1 100 000 сўм. 3. Бағдод тумани Каримбобо МФЙ, Каримбобо қишлоғида жойлашган “Типавой дала шийпони” бино-иншоотлари. Қурилиш майдони-142,40 кв.м., фойдали майдони-109,64 кв.м. Бошланғич баҳоси- 18 046 502 сўм. 4. Бағдод тумани Каримбобо МФЙ, Каримбобо қишлоғида жойлашган “Асфальт хирмон-1” иншооти. Умумий майдони-886,34 кв.м. Бошланғич баҳоси- 11 969 860 сўм. 5. Бағдод тумани Каримбобо МФЙ, Каримбобо қишлоғида жойлашган “Асфальт хирмон-2” иншооти. Умумий майдони-1786,0 кв.м. Бошланғич баҳоси- 24 119 604 сўм. 6. Бағдод тумани Матқулобод МФЙ, Матқулобод қишлоғида жойлашган “Асфальт хирмон” иншооти. Умумий майдони-515,57 кв.м. Бошланғич баҳоси- 8 182 235 сўм. Аукцион савдоси 2018 йилнинг 4 декабрь куни соат 15:00 да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 4 декабрь соат 12:00. Юқоридаги кўчмас мулклар билан бевосита тугатиш бошқаруви вакили иштирокида жойига чиқиб танишишлари мумкин. Тугатиш бошқарувчисининг манзили: Фарғона вилояти, Бағдод тумани, Матқулобод қишлоғи. Тел: +99898-576-00-19. Савдога қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиалининг «Трастбанк» Фарғона филиалидаги хисоб-рақамига тўлашлари шарт: Х/Р:20208000300433601012. МФО: 01123, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган ва буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Фарғона шаҳар, Сохибқирон Темур кўчаси 45-уй. Телефон: (99895)402-54-75. www.emulk.uz, best.fergana@mail.ru. Лицензия RR-0225.