eMulk
“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти
- BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
“Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!
19/06/2018
“Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!
Аукцион савдосига «Узнефтмахсулот» «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» МЧЖнинг 13.0.2018 йил кунги 03/123-сонли хатига асосан, корхона балансидаги қуйидаги кўчмас мулклар қўйилмоқда:
1. Фарғона вилояти, Фаргона шахар, Бешбола Қ.Ф.Й, Ўзбекистон кўчасида жойлашган “Қўриқчи ва электриклар” бино-иншоотлари. Бошланғич баҳоси-559 562 875 сўм.
2. Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Тинчлик Ш.Ф.Й, А. Навоий М.Ф.Й худудида жойлашган “Ётоқхона (Общежитие на 100 мест)” бино-иншоотлари. Бошланғич баҳоси-961 587 395 сўм.
3. Наманган вилояти, Поп тумани, М.Тошматов Қ.Ф.Й, Гулбахор қишлоғида
жойлашган “Автомобилларга суюлтирилган газ қуйиш шахобчаси” бино-иншоотлари. Бошланғич баҳоси-1 067 125 492 сўм.
4. Фарғона вилояти, Қувасой шахар, Пакана М.Ф.Й, Пакана қишлоғида жойлашган “Чорвачилик фермаси ” бино-иншоотлари. Бошланғич баҳоси-1 067 125 492 сўм.
Аукцион савдолари 2018 йилнинг 25 июл куни соат 14:00 да бўлиб ўтади. Аризалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 23 июл соат 17:00.
Савдога қатнашиш учун ариза билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади:
- юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
- жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
- аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.
Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади.
Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15(ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиалининг «Трастбанк» Фарғона филиалидаги хисоб-рақамига тўлашлари шарт: Х/Р: 2020 8000 3004 3360 1012. МФО: 01123, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчисининг ва савдо ўтказиладиган манзил: Фарғона шаҳар, С.Темур кўчаси, 45-уй, 3-қават, 6-хона. Телефон: (99895)402-54-75. www.emulk.uz. best.fergana@mail.ru. Лицензия RR-0225.