eMulk
“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти
- BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
“Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!
10/03/2018
Аукцион савдосига “Олтиариқ Агросаноат Сервис ” МЧЖнинг 06.03.2018 йилдаги 8-сонли буюртма хатига асосан, Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, Полосон ШФЙ, Ибн Сино МФЙ, Марғилон кўчасида жойлашган бино ва иншоотлар бир қисми умумий қурилиш эгаллаган майдони - 79,24 кв.м. бўлган (0010 а-литердаги омбор хонаси, 0011-литердаги насосхона) қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 30 540 000 сўм.
Аукцион савдоси 2018 йилнинг 10 апрель куни соат 10:00да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 6 апрель соат 17:00.
Савдога қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади:
- юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
- жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
- аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.
Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади.
Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиалининг «Трастбанк» Фарғона филиалидаги хисоб-рақамига тўлашлари шарт: Х/Р:20208000300433601012.МФО:01123, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Фарғона шаҳар, Сохибқирон Темур кўчаси 45-уй. Телефон: (99895)402-54-75. www.emulk.uz, best.fergana@inbox.uz. Лицензия RR-0225.