eMulk

“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти

  • BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

13/06/2018

“Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади! Аукцион савдоларига «Қўқон НГПИ» АЖ бошқарув аъзоларининг 18.05.2018 йил кунги йиғилиш баёни хамда 01.06.2018 йил кунги №105-сонли буюртма хатига асосан қуйидаги кўчмас мулклар арзонлаштирилган нархларда такроран қўйилмоқда: 1. Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани, Ғаниобод ҚФЙ, Дўстларобод қишлоғида жойлашган умумий қурилиш майдони- 340,24 кв.м., умумий фойдали майдони- 179,50 кв.м.дан иборат “Чойхона” бино-иншоотлари. Бошланғич баҳоси – 25 087 800 сўм. 2.Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани, Ғаниобод ҚФЙ, Дўстларобод қишлоғида жойлашган умумий қурилиш майдони - 238,92 кв.м., умумий фойдали майдони- 144,68 кв.м.дан иборат “Ишчилар дам олиш зонаси” бино-иншоотлари. Бошланғич баҳоси – 27 744 000 сўм. Аукцион савдолари 2018 йилнинг 6-июл куни соат 10:00 да бўлиб ўтади. Аризалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 4 июл, соат 17:00. Талабгрлар диққатига! Юқорида кўрсатилган кўчмас мулклар 2018 йилнинг 6 июл кунги савдода сотилмаган тақдирда, такрорий аукцион савдолари 2018 йилнинг 20 ва 31 июл кунлари такроран бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий савдоларга аризалар қабул қилиш аукцион савдосидан бир кун олдин тўхтатилади. Савдога қатнашиш учун ариза билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиалининг «Трастбанк» Фарғона филиалидаги хисоб-рақамига тўлашлари шарт: Х/Р:20208000300433601012.МФО:01123, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчисининг ва савдо ўтказиладиган манзил: Фарғона шаҳар, Сохибқирон Темур кўчаси 45-уй. Телефон: (99895)402-54-75. Расмий сайтимиз: Emulk.uz, Почта: best.fergana@inbox.uz. Лицензия RR-0225.