eMulk

“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти

  • BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
Биз билан боғланинг

“Best Realtor” МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

27/08/2018

Савдога «NUROBOD TA’SIS SAVDO» МЧЖнинг 24.08.2018 йилдаги №20-сонли буюртманомасига асосан, «NUROBOD TA’SIS SAVDO» МЧЖга қарашли, Нуробод тумани Тим ҚФЙ Тим қишлоғи ҳудудида жойлашган, умумий майдони 1635,7 кв.м., қурилиш тагидаги майдони 422,53 кв.м., фойдали майдони 371,80 кв.м.ни ташкил этган “Лола” универмаги бинолари (0001 литердаги дўкон биноси, 0002 литердаги омборхона, 0003 литердаги айвон, 0004 ва 0005 литерлардаги ёрдамчи бинолар) (ер майдонисиз) 70 000 000 (Етмиш миллион) сўм бошланғич баҳода қўйилмоқда. Савдо 2018 йил 2 октябр куни соат 11:00 да савдо ташкилотчиси жойлашган Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уйда бўлиб ўтади. Аукцион савдосида иштирок этиш учун буюртмалар хабарнома матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10:00 дан 17:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2018 йил 28 сентябр куни соат 18:00. Юқоридаги кўрсатилган мулк 2018 йилнинг 2 октябр куни ўтказиладиган аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, мазкур мулк юзасидан такрорий аукцион савдолари 2018 йилнинг 19 октябр ва 6 ноябр кунлари соат 11:00да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уйда бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий аукцион савдосида иштирок этиш учун талбгорлардан буюртмаларни қабул қилиш савдо санасидан бир кун олдин соат 18.00 да(13.00 дан 14.00 гача тушлик) тўхтатилади. Такрорий аукцион савдоси натижалари савдо ўтказилган манзилда савдо ўтказилгандан сўнг эълон қилинади. Ушбу мулк ҳамда унга тегишли ҳужжатлар билан сутувчи вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Мулк сотувчисининг манзили: Нуробод шаҳри Ёшлар кўчаси 1-уй. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Аукцион савдоси натижалари савдо ўтказилган манзилда савдо ўтказилгандан сўнг эълон қилинади. Савдо натижасига кўра савдо ғолибларига 10 (ўн) кун муддатда сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш ҳамда шартнома шартларига кўра тўловларни амалга ошириш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар мулк бошланғич баҳосининг 20 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “Best Realtor” МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиалининг АТИБ “Ипотека банк” Кўксарой филиалидаги 20208000400433601008 (МФО:00262, СТИР:303179580) рақамли ҳисоб рақамига тўлашлари шарт. Савдо ташкилотчиси жойлашган ва савдода иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уй. Тел: (+99893) 331-70-80, (+99890)212-60-01. Расмий сайтимиз: www.emulk.uz, электрон почта манзили: best.samarqand@inbox.uz, Лицензия: RR-0225.