eMulk

“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти

  • BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
Биз билан боғланинг

“Best Realtor” МЧЖ Самарқанд минтақавий филиалибошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

23/01/2019

Аукцион савдоларига: 1. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг2019 йил 14январдаги №02-Па-сонли буйруғига асосан якка тартибда уй-жой қуриш ва деҳқон хўжалиги юритиш учун:1) Самарқанд вилояти Қўшработ тумани “Юқори Сарой” МФЙ ҳудуди, туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган ердан фойдаланиш харитасининг №236-контурида жойлашган, ҳар бирининг сатҳи 600,0 кв.м.дан иборат 1 дан 17 гача рақамлар билан рақамланган, жами 17 та ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи; 2) Самарқанд вилояти Қўшработ тумани “Қўролос” МФЙ ҳудуди, туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган ердан фойдаланиш харитасининг №1107-контурида жойлашган, ҳар бирининг сатҳи 600,0 кв.м.дан иборат 1 дан 48 гача рақамлар билан рақамланган, жами 48 та ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи; 3) Самарқанд вилояти Қўшработ тумани “Майинтепа” МФЙ ҳудуди, туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган ердан фойдаланиш харитасининг №1312-контурида жойлашган, ҳар бирининг сатҳи 600,0 кв.м.дан иборат 1 дан 8 гача рақамлар билан рақамланган, жами 8 та ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи; 4) Самарқанд вилояти Қўшработ тумани “Шовона” МФЙ ҳудуди, туман ҳокимлиги заҳирасида бўлган ердан фойдаланиш харитасининг №221-контурида жойлашган, ҳар бирининг сатҳи 600,0 кв.м.дан иборат 1 дан 57 гача рақамлар билан рақамланган, жами 57 та, умумий 130 та ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқ – 456 960 сўм бошланғич баҳода; 2. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармасининг 2019 йил 15 январдаги №03-Па-сонли буйруғига асосан якка тартибда уй-жой қуриш ва ёрдамчи хўжалиги юритиш учун: 1) Самарқанд вилояти Нуробод тумани, “Машъал” МФЙ Шўробод қишлоғи ҳудудидан, ҳар бирининг сатҳи 600,0 кв.м.дан иборат 1 дан 22 гача рақамлар билан белгиланган, жами 22 та ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқ – 456 960 сўм бошланғич баҳода; 2) Самарқанд вилояти Нуробод тумани, “Машъал” МФЙ Янгиқишлоқ қишлоғи ҳудудидан, ҳар бирининг сатҳи 600,0 кв.м.дан иборат 1 дан 52 гача рақамлар билан белгиланган, жами 52 та, умумий 74 та ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи, ҳар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқ – 456 960 сўм бошланғич баҳодақўйилмоқда. 1-банддаги Қўшработ туманида жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар юзасидан аукцион савдоси2019 йил 19феврал куни Қўшработ тумани Ғ.Ғулом кўчаси 3-уйдаги Қўшработ тумани ҳокимлиги биноси мажлислар залида соат 11:00дан бошлаб, 2-банддаги Нуробод туманида жойлашган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар юзасидан аукцион савдоси 2019 йил 22 феврал куни Нуробод тумани Мустақиллик кўчаси 2-уйдаги Нуробод тумани ҳокимлиги биноси мажлислар залида соат 11:00дан бошлаб бўлиб ўтади. Аукционда иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилишнинг охирги муддати 1-банддаги ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар юзасидан 2019 июл 18 феврал куни соат 18:00, 2-банддаги ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар юзасидан 2019 июл 21 феврал куни соат 18:00. Савдога қўйилган ер участкалари билан Қўшработ ва Нуробод тумани ҳокимликлари вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Аукцион савдосида иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш мазкур хабарнома эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача савдо ташкилотчиси жойлашган манзилда қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик вақти). Мазкур ер участкалари 2019 йил 19феврал ва 22 феврал кунларда ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларида сотилмаган тақдирда, ер участкаларининг такрорий аукцион савдолари 2019 йилнинг 12 ва 27март, 11 ва 26апрел, 14 ва 29май, 13 ва 28июн, 15 ва 30июл, 15 ва 30 август, 17 сентябр, 2 ва 17 октябр, 1 ва 19 ноябр ҳамда 4 ва 19декабр кунлари Савдо ташкилотчиси жойлашган Самарқанд шаҳар Кўксарой майдони,1-уйдаги бино мажлислар залида соат 11:00 дан бошлаб ўтказилишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий аукцион савдоларида иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомалар расмий иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача Савдо ташкилотчиси жойлашган манзилда қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик вақти). Такрорий аукцион савдоларида иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш савдо санасидан бир кун олдин соат 18:00 да тўхтатилади. Аукцион савдосида қатнашиш учун талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқларни бошланғич баҳосининг 100 (Бир юз)фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “Best Realtor” МЧЖ Самарқанд минтақавий филиалининг “Ипотека банк” АТИБ “Кўксарой” филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 20208000400433601008, МФО:00262, СТИР:303179580. Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида ер участкасига бўлган хуқуқни реализация қилиш шартномасини имзолаш мажбурияти юклатилади. Аукцион савдосида қатнашиш учун Савдо ташкилотчиси ва талабгор ўртасида закалат тўғрисидаги келишув имзоланади, шундан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдоси ўтказиш тўғрисидаги хаборномада бегиланган муддатларда қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукцион савдосида қатнашишга буюртманомани тақдим этади. - Ўзбекистон Республикаси фуқаролари - паспорт нусхаси; - Хорижий юридик шахслар - уларнинг уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси; - Хорижий фуқаролар- чет давлат миллий ёки дипломатик паспорти; - Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар - яшаш гувоҳномаси нусхаси; - Аукцион савдоси ўтказилиши тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат пули тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси; - СТИР(солиқ тўловчининг идентификация рақами) гувоҳномаси нусхаси. Савдо ташкилотчисининг манзили: Самарқанд шаҳар, Кўксарой майдони, 1-уй (Бизнез маркази биноси). Телефон: (+99893) 331-70-80, (+99890) 212-60-01. Расмий сайтимиз:www.emulk.uz., электрон почта: best.samarqand@inbox.uz,Лицензия: RR-0225.