eMulk

“Best realtor” МЧЖ риэлторлик ташкилоти

  • BEST REALTOR МЧЖ (+99895) 193-01-11
Биз билан боғланинг

“Best Realtor” МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

18/10/2019

Савдога «Turon savdo non» МЧЖ бошқарувининг 20.09.2019 йилдаги 11-сонли буюртманомасига асосан, «Turon savdo non» МЧЖга қарашли қуйидаги мулклар қўйилмоқда: 1) Пайариқ тумани Халқобод маҳалласи Эшимоқсоқ қишлоғи ҳудудида жойлашган, умумий майдони 250,0 кв.м., қурилиш тагидаги майдони 182,2 кв.м., фойдали майдони 147,21 кв.м.ни ташкил этган нон ишлаб чиқариш цехи биноси (ер майдонисиз), бошланғич баҳоси 80 000 000 сўм; 2) Пайариқ тумани Хўжа Исмоил маҳалласи Понг қишлоғи ҳудудида жойлашган, умумий майдони 1800,0 кв.м., қурилиш тагидаги майдони 488,02 кв.м., фойдали майдони 421,92 кв.м.ни ташкил этган нон ишлаб чиқариш цехи биноси ва айвон (ер майдонисиз), бошланғич баҳоси 350 000 000 сўм. Савдо 2019 йил 25 октябр куни соат 11:00 да савдо ташкилотчиси жойлашган, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уйда бўлиб ўтади. Аукцион савдосида иштирок этиш учун буюртмалар хабарнома матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10:00 дан 17:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2019 йил 24 октябр куни соат 18:00. Юқоридаги кўрсатилган мулклар 2019 йилнинг 25 октябр куни ўтказиладиган аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, мазкур мулклар юзасидан такрорий аукцион савдолари 2019 йилнинг 12 ва 27 ноябр кунлари соат 11:00да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уйда бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий аукцион савдосида иштирок этиш учун талбгорлардан буюртмаларни қабул қилиш савдо санасидан бир кун олдин соат 18.00 да(13.00 дан 14.00 гача тушлик) тўхтатилади. Аукцион савдоси натижалари савдо ўтказилган манзилда савдо ўтказилгандан сўнг эълон қилинади. Ушбу мулклар ҳамда уларга тегишли ҳужжатлар билан сутувчи вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Мулк сотувчисининг манзили: Челак шаҳри Истиқлол кўчаси 113-уй. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Аукцион савдоси натижалари савдо ўтказилган манзилда савдо ўтказилгандан сўнг эълон қилинади. Савдо натижасига кўра савдо ғолибига 10 кун муддатда сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш ҳамда шартнома шартларига кўра тўловларни амалга ошириш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар мулк бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “Best Realtor” МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиалининг АТИБ “Ипотека банк” Кўксарой филиалидаги 20208000400433601008 (МФО:00262, СТИР:303179580) рақамли ҳисоб рақамига тўлашлари шарт. Савдо ташкилотчиси жойлашган ва савдода иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уй. Тел: (+99893) 331-70-80, (+99890)212-60-01. Расмий сайтимиз: www.emulk.uz, электрон почта манзили: best.samarqand@inbox.uz, Лицензия: RR-0225.