ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

БИЛДИРИШ!!!

04/07/2017

«Biznes daily-Биржа» газетасининг 2017 йил 27 апрелдаги 48(2219)-сонида чоп этилган аукцион савдолари ўтказилиши тўғрисидаги хабарномада “Best realtor” МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиали томонидан Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармасининг 2017 йил 19 апрелдаги 03-Па-сонли буйруғига асосан Самарқанд вилоят Оқдарё туманидан якка тартибда уй-жой қуриш учун қуйидаги манзиллардаги жами 12 та ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи юзасидан ташкиллаштирилиши кўзда тутилган аукцион савдолари ҳудудий бошқарманинг кўрсатмаси ва аукцион комиссияси қарорига асосан, ер майдонларида аниқланган ноқонуний қурилишлар бузилгунига қадар вақтинча тўхтатилади: 1) “Навоий” ҚФЙ, “Ўзбекистон” маҳалласи ҳудудидаги 2, 3 ва 7-рақамли; 2) “Қоратери” ҚФЙ, “Р.Хамроев” массиви, “Жўрабой” қишлоғи ҳудудидаги 1-рақамли; 3) “Учтепа” маҳалласи ҳудудидаги 4, 5, 6, 8, 9 ва 14-рақамли; 4) “Қоратери” ҚФЙ, “Чорбоғ-2” маҳалласи ҳудудидаги 14 ва 19-рақамли ер участкалари. Маълумот учун: (+99893)331-70-80, 355-80-55. “Best realtor” МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиали.