ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best realtor” Пойтахт Минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

17/08/2020

Савдога “O`zbekiston Respublikasi Tashqi Iqtisodiy Faoliyat Milliy Banki” Акциядорлик Жамияти Тошкент вилояти филиалининг 2020 йил 12 августдаги №02/3-2387/03 сонли буюртманомасига асосан, “O`zbekiston Respublikasi Tashqi Iqtisodiy Faoliyat Milliy Banki” Акциядорлик Жамияти Тошкент вилояти филиалига тегишли қуйидаги кўчмас мулк объектлари қўйилмоқда: 1.Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Паргос МФЙ худудида жойлашган, ер майдони 4000 кв.м, қурилиш ости майдони 499,19 кв.м, фойдали майдони 258,6 кв.м бўлган АЁҚШ бино иншоатлари. Бошланғич нарҳи – 761 255 000 сўм. 2.Тошкент вилояти Кибрай тумани Зафаробод ҚФЙ, Янги Авлод махалласи 50-уйда жойлашган, ер майдони 0668 га, қурилиш ости майдони, 1127,16 кв.м, фойдали майдони-982,78 кв.м бўлган Молхона бино иншоатлари аукцион савдоларига қўйилмоқда. Бошлангич нархи-404 705 000 сум. Аукцион савдоси 2020 йил 17 сентябр куни соат 11:00да бўлиб ўтади. Аризалар расмий иш кунлари соат 10:00 дан 18:00 гача қабул қилинади (соат 13:00 дан 14:00 гача тушлик). Аризаларни қабул қилиш 2020 йил 16 сентябр куни 18:00 да тўхтатилади. Юқоридаги мулк 2020 йил 17 сентябр куни савдода сотилмаган тақдирда такрорий аукцион савдолари 2020 йил сентябр ойининг 24, октябр ойининг 01, 08, 15, 22, 29, ноябр ойининг 05,12,19,26, декабр ойининг 03, 10, 17, 24 кунлари соат 14:00да бўлиб ўтади. Такрорий савдо кунлари учун аризаларни қабул қилиш такрорий савдо кунларидан бир кун олдин соат 18:00да тўхтатилади. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Ғолиб харидорга шартномага мувофиқ сотиб олиш тўловларини тўлаш юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖнинг АТБ “Kapitalbank” Тошкент шаҳар филиалидаги қуйидаги хисоб рақамига тўлашлари шарт: 20208000500433601001, МФО: 00445, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Тошкент шахар, Миробод тумани. Истиқбол кўчаси, 34-уй, Телефон (97) 718-84-48.