ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Тошкент минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

06/06/2018

“Best realtor” МЧЖ Тошкент минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади! 1. Савдога АТ “XALQ BANKI” Шайхонтоҳур филиалининг 2018 йил 07 майдаги 1466-сонли буюртма хатига асосан, унга тегишли қуйидаги кўчмас мулк объектлари қўйилмоқда: 1) Тошкент шахар, Шайхонтохур тумани, Ибн-Сино мавзеси, 7-уйда жойлашган, умумий майдони 63,0 кв.м. бўлган 395-сонли касса биноси. Бошланғич баҳоси – 264 600 000 сўм. 2) Тошкент шахар, Шайхонтохур тумани, Белтепа мавзеси, 14-уйда жойлашган, умумий майдони 21,0 кв.м. бўлган 434-сонли касса биноси. Бошланғич баҳоси – 88 200 000 сўм. 2. Савдога АТ “XALQ BANKI” Миробод филиалининг 2018 йил 08 майдаги 1093-сонли буюртма хатига асосан, унга тегишли қуйидаги кўчмас мулклар қўйилмоқда: 1) Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Қўйлиқ-1 дахаси, 22-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 51,0 кв.м. бўлган 342-сонли касса биноси қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 193 000 000 сўм. 2) Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 4-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 71,0 кв.м. бўлган 190-сонли касса биноси қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 391 000 000 сўм. 3. Савдога АТ “XALQ BANKI” Учтепа филиалининг 2018 йил 11 майдаги 06/67-сонли буюртма хатига асосан, унга тегишли қуйидаги кўчмас мулк объектлари қўйилмоқда: 1) Тошкент шахар, Учтепа тумани, 15-мавзе, 28а-уйда жойлашган, умумий майдони 73,0 кв.м. бўлган 215-сонли касса биноси. Бошланғич баҳоси – 245 280 000 сўм. 2) Тошкент шахар, Учтепа тумани, Тақачи кўчаси, 199-уйда жойлашган, умумий майдони 83,0 кв.м. бўлган 366-сонли касса биноси. Бошланғич баҳоси – 348 600 000 сўм. 3) Тошкент шахар, Учтепа тумани, 23-мавзе, 15-уйда жойлашган, умумий майдони 50,0 кв.м. бўлган 322-сонли касса биноси. Бошланғич баҳоси – 172 200 000 сўм. 4) Тошкент шахар, Учтепа тумани, Шароф кўчаси, 8-уйда жойлашган, умумий майдони 30,0 кв.м. бўлган 352-сонли касса биноси. Бошланғич баҳоси – 113 400 000 сўм. Аукцион савдоси 2018 йил 18 июн куни соат 11:00дан бошлаб ўтказилади. Аукцион савдосида иштирок этиш учун талабгорлардан буюртмалар расмий иш кунлари соат 10:00дан 16:00гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик вақти). Буюртмаларни қабул қилиш ва закалат пули киритилишининг охирги муддати: 2018 йил 15 июн куни соат 18:00. Юқоридаги кўчмас мулк объектлари 2018 йил 18 июн куни бўлиб ўтадиган аукцион савдосида сотилмаган тақдирда 2018 йил 09 июл, 09 август, 10 сентябр, 10 октябр, 12 ноябр, 12 декабр кунлари соат 11:00да такрорий савдолари бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2018 йил 09 июлдаги такрорий савдо учун 2018 йил 06 июл, 2018 йил 09 августдаги такрорий савдо учун 2018 йил 07 август, 2018 йил 10 сентябраги такрорий савдо учун 2018 йил 07 сентябр, 2018 йил 10 октябраги такрорий савдо учун 2018 йил 08 октябр, 2018 йил 12 ноябраги такрорий савдо учун 2018 йил 09 ноябр, 2018 йил 12 декабрдаги такрорий савдо учун 2018 йил 10 декабр кунлари соат 18.00да тўхтатилади. Аукцион савдосига қўйилган мулклар билан сотувчи ташкилот вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Аукцион савдоси юзасидан барча маълумотларни (0595)144-66-55 телефон рақами орқали олишингиз мумкин. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Мулк сотилиш баҳосининг тўлов муддатлари ва бошқа шартлар сотувчи хамда харидор ўртасида олди-сотди шартномаси тузиш вақтида белгиланади. Савдо ташкилотчисига тўланадиган хизмат ҳақи харидор маблағлари хисобидан амалга оширилади. Аукцион савдода қатнашиш учун талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан, мулк бошланғич бахосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “Best realtor” МЧЖнинг АТБ “Kapitalbank” Тошкент шаҳар филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: х/р: 20208000500433601001, МФО: 00445. ИНН: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдолар ўтказиладиган ва савдода иштирок этиш учун буюртмалар қабул қилинадиган манзил: Тошкент ш., Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй, тел/факс: (0595) 144-66-55. сайт: www.emulk.uz, электрон почта: bestrealtor@inbox.uz Лицензия - №RR-0225. БИЛДИРИШ! “Best realtor” МЧЖ Тошкент минтақавий филиали томонидан «Правда востока» газетасида чоп этилган хабарномадаги очиқ аукцион савдосига қўйилган ДТ “XALQ BANKI” Учтепа филиалига тегишли Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 23-мавзе, 58-уй манзилида жойлашган, умумий майдони 27,0 кв.м. бўлган 468-сонли касса биносининг бошланғич баҳоси 139 460 000 сўм деб ўқилишини маълум қиламиз. Асос: ДТ “XALQ BANKI” Учтепа филиалининг 2018 йил 07 майдаги 06/45-сонли хати. Мурожаат учун манзил: Тошкент ш., Ш.Рашидов кўчаси, 16-уй, тел/факс: (0595) 144-66-55. сайт: www.emulk.uz, электрон почта: bestrealtor@inbox.uz Лицензия - №RR-0225.