ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

«Best Realtor» МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

13/06/2018

«Best Realtor» МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади! Аукцион савдосига Қорақалпоғистон Республикаси хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш кўмитасининг 2018 йил 28-майдаги №96-П-сонли буйруғи ва Элликкалъа туман ҳокимининг 2018 йил 10-майдаги №387/5-сонли қарорига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини реализация қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Эллиққалъа туманидан қуйидаги ер участкалари аукцион савдоларига қўйилмоқда. 1. «Сахтиён» ШФЙ, 912, 914-контурларидан №№1, 2, 3, 4, 5-сонли ер участкалари. 2. «Сахтиён» ШФЙ, 892, 904- контурларидан №№1, 2, 3, 4, 5, 6- сонли ер участкалари. 3. «Сахтиён» ШФЙ, 680- контурларидан №№1, 2, 3, 4- сонли ер участкалари. 4. «Наўайы» овули, “Қаракул” а/п 1410-контуридан №№1, 2, - сонли ер участкалари. Ушбу ер участкаларининг ҳар бирининг майдони 400 кв.м булиб, ҳар бирининг бошланғич баҳоси - 165 600 (бир юз олтмиш беш минг олти юз) сум. Аукцион савдоси 2018-йил 6-июл куни соат 11.00да Элликқалъа тумани, Бустон шахри, Х. Дустлиги кучаси №3-уй, социал-экономик касб-хунар колледжининг мажлислар залида ўтказилади. Буюртномаларни қабул қилиш 2018-йил 5-июл куни соат 18.00 да тўхтатилади. Буюртномаларни қабул қилиш расмий иш кунлари соат 10,00 дан 18.00 гача кабул килинади. Мазкур ер участкалари 2018-йил 6-июл куни утказиладиган очиқ аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, ер участкаларининг такрорий аукцион савдолари 2018 йилнинг 6-август, 7-сентябр, 8-октябр, 9-ноябр ва 10-декабр кунлари саат 11.00 да Элликқалъа тумани, Бустон шахри, Х. Дустлиги кучаси №3 уй, социал-экономик касб-хунар колледжининг мажлислар залида утказилишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий савдолар бўйича буюртманомаларни қабул қилиш 2018-йил 3-август, 6-сентябр, 5-октябр, 8-ноябр ва 7-декабр кунлари соат 18.00 да тўхтатилади. Талабгорлар ихтиёрийлик асосида аукцион савдосида қатнашиш учун ариза топширишлари ва савдо ташкилотчисининг ахборот-маслаҳат хизматларидан фойдаланганликлари учун энг кам иш хакининг ½ микдорида тулов тўлашлари мумкин ва тузиладиган закалат келишувига асосан ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошланғич баҳосининг 100 фоиз миқдорида закалат пулини «Best Realtor» МЧЖ Қорақалпоғистон Республикаси филиали «Турон банк» Нукус шаҳар филиалидаги кўйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 2020 8000 7004 3360 1014, МФО 00585, СТИР 303179580. Савдо ғолибига савдо кунидан бошлаб 20 (йигирма) кун муддат ичида олди-сотди шартномасини имзолаш шартлари юклатилади. Аукцион савдосида қатнашиш учун савдо ташкилотчиси ва талабгор ўртасида закалат тўғрисидаги келишув имзоланади, шундан сўнг талабгор савдо ташкилотчисига аукцион савдосини ўтказиш тўғрисидаги хабарномада белгиланган муддатларда кўйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукцион савдосида қатнашишга буюртномани тақдим этади: - Ўзбекистон Республикаси фуқоралари – паспортининг нусхаси; - хорижий юридик шахслар – ўларнинг давлат руйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг нусхаси, таъсисчилар руйхати ва уставини белгиланган тартибда легализация қилинган нусхаси; - хорижий фукаролар – чет давлатнинг миллий ёки дипломатик паспорти; - Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган ва яшаш гувоҳномасига эга бўлган шахслар – яшаш гувохномасининг нусхаси; - закалат пулини тўлаганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхасини тақдим этади. Буюртномалар қабул қилинадиган манзил: Эллиққалъа тумани Узагросугурта маъмурий биноси, Бўстон шаҳри, Ал. Беруний кўчаси №5 уй. Телефон: (99897) 353-03-22. Расмий сайтимиз: Emulk.uz. Лицензия: 0225.