ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

«Best realtor» МЧЖ Наманган минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

01/03/2019

1. Аукцион савдосига АТ Халқ банки Норин тумани филиалининг 2019 йил 13 февралдаги №62-сонли буюртма хатига асосан, филиал балансидаги қуйидаги кўчмас мулк объектлари қўйилмоқда: - Норин тумани, Қўрғонтепа ҚФЙ, Яшик МФЙда жойлашган, қурилиш ости майдони 53,76 кв.м., фойдали майдони 39,60 кв.м. бўлган «03-сонли банк шаҳобчаси» биноси, бошланғич баҳоси-15 161 703 сўм; 2. Аукцион савдосига АТ Халқ банки Уйчи тумани филиалининг 2019 йил 13 февралдаги №15-142-сонли буюртма хатига асосан, филиал балансидаги қуйидаги кўчмас мулк объектлари қўйилмоқда: - Уйчи тумани, Машад ҚФЙ, Олтитош МФЙда жойлашган, қурилиш ости майдони 49,90 кв.м., фойдали майдони 38,50 кв.м. бўлган «048-сонли шаҳобчаси» биноси, бошланғич баҳоси-11 550 000 сўм; - Уйчи тумани, Бирлашган ҚФЙ, Деҳқонобод МФЙда жойлашган, қурилиш ости майдони 42,90 кв.м., фойдали майдони 31,90 кв.м. бўлган «062-сонли шаҳобчаси» биноси, бошланғич баҳоси-16 351 385 сўм; - Уйчи тумани, Ровот ШФЙ, Хизиробод МФЙда жойлашган, қурилиш ости майдони 24,80 кв.м., фойдали майдони 19,30 кв.м. бўлган «07-сонли шаҳобчаси» биноси, бошланғич баҳоси-10 239 184 сўм; 3. Аукцион савдосига АТ Халқ банки Янгиқўрғон тумани филиалининг 2019 йил 19 февралдаги №15-01/10-сонли буюртма хатига асосан, филиал балансидаги қуйидаги кўчмас мулк объектлари қўйилмоқда: - Янгиқўрғон тумани, Нурафшон МФЙда жойлашган, қурилиш ости майдони 67,54 кв.м., фойдали майдони 52,34 кв.м. бўлган «070-касса» бино-иншоотлари, бошланғич баҳоси-21 260 000 сўм; 4. Аукцион савдосига АТ Халқ банки Поп тумани филиалининг 2019 йил 18 февралдаги №06-03/137-сонли буюртма хатига асосан, филиал балансидаги қуйидаги кўчмас мулк объектлари қўйилмоқда: - Поп тумани, Найман ҚФЙ, Яккатут МФЙда жойлашган, қурилиш ости майдони 82,24 кв.м., фойдали майдони 62,06 кв.м. бўлган «014-сонли банк шаҳобчаси» бино-иншоотлари, бошланғич баҳоси-15 520 000 сўм; - Поп тумани, Найман ҚФЙ, Чиганоқ қишлоғида жойлашган, қурилиш ости майдони 66,82 кв.м., фойдали майдони 49,80 кв.м. бўлган «028-сонли банк шаҳобчаси» бино-иншоотлари, бошланғич баҳоси-14 790 000 сўм. Аукцион савдоси 2019 йил 25 март куни соат 11.00дан бошлаб ўтказилади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 10.00дан 16.00гача қабул қилинади (13.00дан 14.00гача тушлик вақти). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2019 йил 22 март куни соат 18.00. Юқоридаги кўчмас мулк объектлари 2019 йил 25 март куни бўлиб ўтадиган аукцион савдосида сотилмаган тақдирда 2019 йил 1, 8 ва 15 апрель кунлари соат 11.00да такрорий савдолари бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2019 йил 1 апрелдаги такрорий савдо учун 2019 йил 29 март, 2019 йил 8 апрелдаги такрорий савдо учун 2019 йил 5 апрель ва 2019 йил 15 апрелдаги такрорий савдо учун 2019 йил 12 апрель кунлари соат 18.00. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Мулк учун тўловларни амалган ошириш ва бошқа шартлар олди-сотди шартномаси тузиш вақтида белгиланади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси «Best realtor» МЧЖ Наманган минтақавий филиалининг АТИБ «Ипотекабанк» Наманган филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 22604000800433601001, МФО:00223, ИНН:303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Наманган шаҳри, Б.Машраб кўчаси, 7-уй. Телефон: (0-369) 227-85-25. E-mail: best.namangan@inbox.uz, вебсайт: www.emulk.uz. Лицензия: RR-0225.