ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Фарғона минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдосига таклиф этади!

12/01/2021

1. Аукцион савдосига «Водийнефтгазишчитаъминот» МЧЖнинг 11.01.2021 йил кунги 01-сонли буюртма хатига асосан «Водийнефтгазишчитаъминот» МЧЖга тегишли, Фарғона вилояти, Риштон тумани, Зарариқ МФЙ Фарғона кўчаси, 81-уйда жойлашган бино ва иншоотлар бир қисми қўйилмоқда. Ер участкасининг майдони- 800,00 кв.м. 0015-литердаги Навес-қурилиш ости майдони- 567,64 кв.м. Бошланғич баҳоси- 40 772 964 сўм. 2. Аукцион савдосига “Фарғонапахтасаноат” ХАБ тугатиш комиссиясининг 12.01.2021 йил кунги №01/02-сонли буюртма хатига асосан Фарғона вилояти Фарғона шахар, Ибрат МФЙ, Бобур кўчаси 99-уйда жойлашган умумий ер майдони 750,00 кв.м., умумий қурилиш ости майдони-374,00 кв.м.дан иборат бино ва иншоотлар бир қисми қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 444 334 700 сўм. Аукцион савдолари 2021 йилнинг 15 феврал куни соат 10:00 да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2021 йил 12 феврал соат 16:00. Савдога қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖнинг қуйидаги ҳисоб рақамига закалат келишув шартномасига асосан ўтказишлари шарт. Х/Р: 2020 8000 5004 3360 1001. МФО: 00445. “Капиталбанк” АТ Тошкент шахар филиали СТИР: 303179580. ОКОНХ:84300. Савдо ташкилотчисининг ва савдо ўтказиладиган манзил: Фарғона шаҳар, Сохибқирон Темур кўчаси 45-уй, 3- қават. Телефон: (99895)402-54-75. www.emulk.uz. best.fergana@mail.ru. Лицензия RR-0225.