ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best Realtor” МЧЖ Cамарқанд минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

01/02/2021

Савдога «MAROQAND NEFT BAZASI» МЧЖнинг 29.01.2021 йилдаги 07-01/53-сонли буюртманомасига асосан, Тайлоқ тумани Боғизоғон ҚФЙ Боғизоғон ҚФЙ Боғизоғон қишлоғи ҳудудида жойлашган, умумий майдони 1000,0 кв.м., қурилиш тагидаги майдони 64,14 кв.м., фойдали майдони 46,43 кв.м.ни ташкил этган фермер хўжаликларига нефт маҳсулотлари таркатиш шаҳобчаси бино ва иншоотлари (А литер оператор биноси, Б литер қоровулхона биноси, Г литер хожатхона) (ер майдонисиз) 136 955 000 сўм бошланғич баҳода қўйилмоқда. Савдо 2021 йил 4 март куни соат 11:00 да савдо ташкилотчиси жойлашган, Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уйда бўлиб ўтади. Аукцион савдосида иштирок этиш учун буюртмалар хабарнома матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10:00 дан 17:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2021 йил 3 март куни соат 18:00. Юқоридаги кўрсатилган мулклар 2021 йилнинг 4 март куни ўтказиладиган аукцион савдосида сотилмаган тақдирда, мазкур мулклар юзасидан такрорий аукцион савдолари 2021 йилнинг 19 март ва 6 апрел кунлари соат 11:00да Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уйда бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Такрорий аукцион савдосида иштирок этиш учун талбгорлардан буюртмаларни қабул қилиш савдо санасидан бир кун олдин соат 18.00 да(13.00 дан 14.00 гача тушлик) тўхтатилади. Аукцион савдоси натижалари савдо ўтказилган манзилда савдо ўтказилгандан сўнг эълон қилинади. Ушбу мулклар ҳамда уларга тегишли ҳужжатлар билан сутувчи вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин. Мулк сотувчисининг манзили: Пастдарғом тумани Баққол МФЙ . Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Аукцион савдоси натижалари савдо ўтказилган манзилда савдо ўтказилгандан сўнг эълон қилинади. Савдо натижасига кўра савдо ғолибига 10 кун муддатда сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш ҳамда шартнома шартларига кўра тўловларни амалга ошириш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар мулк бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини “Best Realtor” МЧЖнинг АТБ “Капиталбанк” Тошкент шаҳар филиалидаги 20208000500433601001 (МФО:00445, СТИР:303179580) рақамли ҳисоб рақамига тўлашлари шарт. Савдо ташкилотчиси жойлашган ва савдода иштирок этиш учун буюртманомалар қабул қилинадиган манзил: Самарқанд шаҳри Кўксарой майдони 1-уй. Тел: (+99893) 331-70-80, (+99890)212-60-01. Расмий сайтимиз: www.emulk.uz, электрон почта манзили: best.samarqand@inbox.uz, Лицензия: RR-0225.