ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best realtor” Пойтахт минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

16/08/2018

Савдога ТИФ “Ўзмиллийбанк” Тошкент вилоят бўлими Чирчик шахар филиалининг 2018 йил 14 августдаги №1074-сонли буюртманомасига асосан ТИФ “Ўзмиллийбанк” Тошкент вилоят бўлими Чирчик шахар филиалига тегишли қуйидаги кўчмас мулклар қўйилмоқда: 1. Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Эски Ковунчи К.Ф.Й., Ковунчи МФЙ, манзилида жойлашган, майдони 222,25 кв.м, фойдали майдони 187,62 кв.м. бўлган устахона биноси (литр-0001) ва майдони 1,69 кв.м, фойдали майдони 1,21 кв.м. бўлган ҳожатхона (литр-0002)дан иборат бино-иншоотлар. Бошланғич нархи – 135 000 000 сўм. 2. Тошкент вилояти, Янгийул тумани, Эски Ковунчи К.Ф.Й., Саховат МФЙ, манзилида жойлашган, майдони 94,60 кв.м. бўлган иссикхона бино-иншоотлари. Бошланғич нархи – 283 500 000 сўм. Аукцион савдоси 2018 йилнинг 17 сентябр куни соат 14:00 да бўлиб ўтади. Талабгорлардан савдода катнашиш учун буюртмалар мазкур эълон чоп этилган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 14 сентябр соат 18:00. Юқоридаги мулк 2018 йил 17 сентябрдаги савдода сотилмаган тақдирда такрорий аукцион савдолари 2018 йил 02, 15, 30 октябр кунлари хамда 2018 йил 14 ноябр куни соат 14:00да бўлиб ўтади. Такрорий савдо кунлари учун буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 02 октябр кунидаги аукцион учун 28 сентябр куни, 2018 йил 15 октябр кунидаги аукцион учун 12 октябр куни, 2018 йил 30 октябр кунидаги аукцион учун 26 октябр куни хамда 2018 йил 14 ноябр кунидаги аукцион учун 12 ноябр соат 18:00да тўхтатилади. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш ва мазкур шартномага мувофиқ сотиб олиш тўловларини тўлаш мажбурияти юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан “Best realtor” МЧЖининг АТБ “Kapitalbank” Тошкент шаҳар филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 20208000500433601001, МФО: 00445, СТИР: 303179580. Савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Тошкент шахар, Миробод тумани. Истиқбол кўчаси, 34-уй, Телефон (97) 718-84-48. Веб сайт: www.emulk.uz. електрон почта: emulkuz@mfil.ru. Лицензия: RR-0225