Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
- +998 95 515 60 29
- +998 93 573 45 45
«Best realtor» МЧЖНаманган минтақавий филиалибошланғич баҳоси босқичма-босқичошиб бориш тартибидаўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!
Аукцион савдосига АТ Халқ банки Чуст тумани филиалининг буюртма хатига асосан, филиал балансидаги қуйидаги кўчмас мулк объектлариқўйилмоқда: -Чуст тумани, Шуркент ҚФЙ, Ёрқишлоқ МФЙда жойлашган, қурилиш ости майдони 28,47 кв.м., фойдали майдони 20,16 кв.м. бўлган «АТ Халқ банки Чуст филиалининг 080-сонли шаҳобчаси» биноси, бошланғич баҳоси-24 381 051 сўм; -Чуст тумани, Чуст шаҳри, Мустақиллик МФЙда жойлашган, қурилиш ости майдони 27,67 кв.м., фойдали майдони 19,80 кв.м. бўлган «АТ Халқ банки Чуст филиалининг 073-сонли шаҳобчаси» биноси, бошланғич баҳоси-22 508633сўм; -Чуст тумани, Карнон ҚФЙ, Тошқўрғон МФЙда жойлашган, қурилиш ости майдони 28,16 кв.м., фойдали майдони 19,96 кв.м. бўлган «АТ Халқ банки Чуст филиалининг 015-сонли шаҳобчаси» биноси, бошланғич баҳоси-22 549995сўм; -Чуст тумани, Ғова ҚФЙ, Юқори МФЙда жойлашган, қурилиш ости майдони 28,80 кв.м., фойдали майдони 20,62 кв.м. бўлган «АТ Халқ банки Чуст филиалининг 084-сонли шаҳобчаси» биноси, бошланғич баҳоси-56700000сўм. Аукцион савдоси 2019 йил 7февраль куни соат 11.00дан бошлаб ўтказилади.Буюртмалар расмий иш кунлари соат 10.00дан 16.00гача қабул қилинади (13.00дан 14.00гача тушлик вақти). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2019 йил 5февраль куни соат 18.00. Юқоридаги кўчмас мулк объектлари 2019 йил 7февраль куни бўлиб ўтадиган аукцион савдосида сотилмаган тақдирда 2019 йил 14,21ва 28февраль кунлари соат 11.00да такрорий савдолари бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз. Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати 2019 йил 14февралдаги такрорий савдо учун 2019 йил 12февраль, 2019 йил 21февралдаги такрорий савдо учун 2019 йил 19февраль ва 2019 йил 28февралдаги такрорий савдо учун 2019 йил 26февраль кунлари соат 18.00. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун - давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Мулк учун тўловларни амалган ошириш ва бошқа шартлар олди-сотди шартномаси тузиш вақтида белгиланади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси «Best realtor» МЧЖ Наманган минтақавий филиалининг АТИБ «Ипотекабанк» Наманган филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 22604000800433601001, МФО:00223, ИНН:303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Наманган шаҳри, Б.Машраб кўчаси, 7-уй. Телефон: (0-369) 227-85-25. E-mail: best.namangan@inbox.uz, вебсайт: www.emulk.uz. Лицензия: RR-0225.