ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
- +998 95 515 60 29
- +998 93 573 45 45
“Best realtor” МЧЖ Пойтахт Минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!
27/08/2018
Савдога ТИФ “Ўзмиллийбанк” Тошкент вилоят бўлими Чирчиқ шаҳар филиалининг 2018 йил 17 августдаги СМ/2-1096-сонли буюртманомасига асосан, ТИФ “Ўзмиллийбанк” Тошкент вилоят бўлими Чирчиқ шаҳар филиалига тегишли Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Ғазалкент шаҳри, Бўстон кўчасида жойлашган, умумий фойдаланиш майдони 120,10 кв.м бўлган дўкон биноси қўйилмоқда. Бошланғич нархи – 82 000 000 сўм.
Аукцион савдоси 2018 йилнинг 28 сентябр куни соат 14:00 да бўлиб ўтади. Талабгорлардан савдода катнашиш учун буюртмалар мазкур эълон чоп этилган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 26 сентябр соат 18:00.
Юқоридаги мулк 2018 йил 28 сентябрдаги савдода сотилмаган тақдирда такрорий аукцион савдолари 2018 йил 11, 25 октябр, 08, 22 ноябр кунлари соат 14:00да бўлиб ўтади. Такрорий савдолар учун буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 11 октябр кунидаги аукцион учун 09 октябр куни, 2018 йил 25 октябр кунидаги аукцион учун 23 октябр куни, 2018 йил 08 ноябр кунидаги аукцион учун 06 ноябр куни хамда 22 ноябр кунидаги аукцион учун 20 ноябр соат 18:00да тўхтатилади.
Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади:
- юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
- жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
- аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.
Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 10 (ўн) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш ва мазкур шартномага мувофиқ сотиб олиш тўловларини тўлаш мажбурияти юклатилади.
Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувига асосан “Best realtor” МЧЖининг АТБ “Kapitalbank” Тошкент шаҳар филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари шарт: 20208000500433601001, МФО: 00445, СТИР: 303179580.
Савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Тошкент шахар, Миробод тумани. Истиқбол кўчаси, 34-уй, Телефон (97) 718-84-48. Веб сайт: www.emulk.uz. електрон почта: emulkuz@mаil.ru. Лицензия: RR-0225