ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
- +998 95 515 60 29
- +998 93 573 45 45
“Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!
13/04/2018
1. Савдога “Qizilqumsement” акциядорлик жамиятининг 09.04.2018 йилдаги IA-06-40/828-сонли буюртма хатига асосан, Навоий вилояти, Кармана туман Янги ариқ қ.ф.й. худудида жойлашган, умумий ер майдони-690,0 кв.м., умумий фойдали майдони-46,25 кв.м., қурилиш майдони-109,70 кв.м, бўлган 0001-0005-(5та) литерларда белгиланган 2 та хонадан иборат “Домхўжа-профилактория насос станцияси биноси ва ўрнатилган асбоб ускуналар” и такроран қўйилмоқда. Бошланғич баҳоси – 50 553 000 сўм.
Такроий аукцион савдоси 2018 йилнинг 14 май куни соат 16:00да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 11 май соат 16:00.
Юқоридаги мулк 2018 йил 14 майдаги савдода сотилмаган тақдирда такрорий аукцион савдолари 2018 йил 14 июн куни соат 16:00да бўлиб ўтади. Такрорий савдо кунлари учун буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 13 июн куни соат –16:00да тўхтатилади.
Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади:
- юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
- жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;
- аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси.
Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 2 (икки) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Ғолиб харидорга олти-сотди шартномаси тузилган кундан бошлаб 30 (ўттиз) куни ичида тўловни тўлиқ амалга ошириш юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиалининг АТ “Микрокредит банк” Навоий филиалидаги қуйидаги хисоб-рақамига тўлашлари шарт: Х/Р: 2020 8000 2004 3360 1016. МФО: 00198, СТИР: 303179580.
Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Навоий шаҳар, Жасорат кўчаси, 24-уй, Телефон: 0 (436) 224-19-94. www.emulk.uz, best.navoiy@inbox.uz. Лицензия RR-0225.