ООО «SIRIUS FASHION»
Factory for the production of knitted
clothes for adults and children
  • +998 95 515 60 29
  • +998 93 573 45 45
Биз билан боғланинг

“Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиали бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

16/08/2018

Савдога “Навоийсувқурулиш” ОАЖ га қарашли “3-кўчма механизациялашган” шуъба корхонаси кредиторларининг 15.08.2018 йилдаги йиғилиш баённомаси ва тугатиш (суд) бошқарувчисининг 15.08.2018 йилдаги 75/08-10-сонли буюртма хатига асосан қуйидаги кўчмас мулклар қўйилмоқда. 1. Навоий вилоят Навбахор туман Қоровултепа махалласида жойлашган умумий ер майдони-13747,0 кв.м., умумий фойдали майдони-1401,0 кв.м., фойдали майдони-141,41 кв.м. бўлган 0001-0002-0003-0004-0005-0006-0007-0008-литерларда белгиланган 8 та хонадан иборат “Маъмурий ва ишлаб чиқариш базаси” биноси. Бошланғич баҳоси – 876 124 564 сўм. 2. Навоий вилоят Навбахор туман Қоровултепа махалласида жойлашган фойдали майдони-12,61 кв.м. бўлган “Бегоналаштирилган хожатхона” биноси. Бошланғич баҳоси - 6 685 335 сўм. Аукцион савдоси 2018 йилнинг 24 сентябр куни соат 16:00да бўлиб ўтади. Буюртмалар расмий иш кунлари соат 9:00 дан 16:00 гача қабул қилинади (13:00 дан 14:00 гача тушлик). Буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 21 сентябр соат 16:00. Юқоридаги кўчмас мулклар 2018 йил 24 сентябрдаги савдода сотилмаган тақдирда тақдирда такрорий аукцион савдолари 2018 йил 24 октябр куни соат 16:00да бўлиб ўтади. Такрорий савдо кунлари учун буюртмаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2018 йил 23 октябр куни соат –16:00да тўхтатилади. Савдода қатнашиш учун буюртма билан биргаликда қуйидагилар тақдим этилади: - юридик шахслар учун – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг савдода қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - жисмоний шахслар учун – паспортнинг нусхаси, савдода тўлиқ ваколатли вакил қатнашган тақдирда, шунингдек қонун хужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган хужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома; - аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси. Савдо ғолибига аукцион ўтказилган кундан бошлаб 20 (йигирма) кун ичида сотувчи билан олди-сотди шартномасини тузиш мажбурияти юклатилади. Ғолиб харидорга шартномага мувофиқ сотиб олиш тўловларини тўлаш юклатилади. Талабгорлар объект бошланғич баҳосининг 15 (ўн беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини савдо ташкилотчиси “Best realtor” МЧЖ Навоий минтақавий филиалининг АТ “Микрокредит банк” Навоий филиалидаги қуйидаги хисоб-рақамига тўлашлари шарт: Х/Р: 2020 8000 2004 3360 1016. МФО: 00198, СТИР: 303179580. Савдо ташкилотчиси жойлашган, савдода қатнашиш учун буюртмалар қабул қилинадиган ва савдо ўтказиладиган манзил: Навоий шаҳар, Ғалаба шоҳ кўчаси, 131-а-уй, Телефон: (+99898) 778-15,61, (+99897) 377-17-15. Расмий сайтимиз: www.emulk.uz, электрон почта: best.navoiy@inbox.uz. Лицензия RR-0225.